20 июль куни Ўзбекистоннинг Лиссабондаги элчиси Сардор Рустамбоев Португалия президенти Марсело Ребело де Соузага ишонч ёрлиқларини топширди, дея хабар берди «Дунё» ахборот агентлиги.

Эслатиб ўтамиз, Сардор Рустамбоев шунингдек, Ўзбекистоннинг Франциядаги элчиси ҳисобланади. У 2018 йил сентябрь ойида Франция президенти Эммануэл Макронга ишонч ёрлиқларини тақдим этган. У бир вақтнинг ўзида Португалия элчиси вазифасини ҳам бажаради.

«Марсело Ребело де Соуса 2019 йил апрель ойида Пекиндаги „Бир камар, бир йўл“ саммити доирасида Ўзбекистон Президенти билан учрашувини самимият билан қайд этди ва давлатимиз раҳбарига чуқур ҳурмат ва эзгу тилакларини изҳор этди», — дейилади хабарда.

Томонлар икки томонлама ҳамкорликнинг кун тартиби ва минтақавий ҳамда халқаро тузилмалар доирасидаги ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашишди. Португалия раҳбари ўзаро манфаатли шерикликни мустаҳкамлаш тарафдори, деб ёзади агентлик.