20 июль куни Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри бош рассоми, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Зубайдулла Ботиров 57 ёшда оламдан ўтди, дея хабар беради Маданият вазирлигининг матбуот хизмати.

Маълумот учун, Зубайдулла Ботиров 1963 Қарши шаҳрида туғилган. 1986 йили П.П. Беньков номидаги Республика рассомлик билим юртини тамомлаган. 1995 йили М. Уйғур номидаги санъат институтининг «Театр декорацияси» бўлимини Г. Брим раҳбарлиги остида тугатган.

1997−2005 йилларда Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Мустақиллиги кунига бағишланган байрам тантаналарида саҳналаштирувчи рассом сифатида ишлаган. 1997 й. — Хива шаҳрининг 2500 йиллигига бағишланган байрамнинг бош рассоми.

2008 йили Зубайдулла Ботиров «Жаҳон халқлари санъати» рассомлар уюшмаси хизмат кўрсатган рассоми ва 2010 йили «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими».

1994 йилдан ҳозирга қадар Тошкент шаҳридаги А. Навоий номли ДАКТда ижодий фаолиятини давом эттириб келган. Рассомнинг кўпгина асарлари АҚШ, Россия, Италия, Япония ва бошқа мамлакатларнинг хусусий коллекцияларида сақланади.

Рассом нима сабабдан ҳаётдан кўз юмгани маъдум қилинмаган хабарда.