Муҳаммадзокир Жўрабоевич Маматхонов Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар қилди.

Муҳаммадзокир Маматхонов (1974 йилда туғилган) Наманган муҳандислик-иқтисодиёт институти (2006) ва Президент академияси қошидаги Олий бизнес мактабини (2012) тамомлаган.

У 1998 — 2016 йилларда Поп, Чуст, Норин туманлари, Наманган шаҳри ва Наманган вилоят давлат солиқ инспекциялари, Наманган вилояти ҳокимлиги ва Уйчи тумани ҳокимлигида турли вазифаларда меҳнат қилган.

2016 — 2017 йилларда Янгиқўрғон тумани ҳокими бўлган. Маматхонов 2018 йилдан то шу кунга қадар Наманган вилоят Бандлик бош бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаб келаётганди.

У мазкур лавозимда фаолияти юритган Бахтиёр Турсунов ўрнини эгаллади.