2020 йилнинг январь-июнь ойлари якуни бўйича Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 15,8 млрд АҚШ долларини ташкил этиб, 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 3,5 млрд АҚШ долларига ёки 18,2% га камайди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

Келтирилган статистик маълумотларга кўра, 6 ой ичида экспорт ҳажми 6,2 млрд АҚШ долларига (22,6% га камайди) ва
импорт ҳажми 9,5 млрд АҚШ долларига (15% га камайди) етди. Ҳисобот даврида — 3,2 млрд доллар қийматида пассив ташқи савдо баланси қайд этилди.

2020 йил январь ойида ташқи савдо айланмаси ўтган йилга нисбатан бир оз кам бўлишига қарамасдан, февраль ойида кўтарилганди. Бироқ дунёда коронавирус пандемияси бошланиши ва бир қатор дунё мамлакатлари карантин чекловлари ўрнатилиши сабабли ташқи савдо айланма март ($2,2 млрд), июнь ($2,6 млрд) ва май ($2,1 млрд) ойларида сезиларли даражада камайган. Шу билан бирга, июнь ойида бу кўрсаткич ўсиш суръатини намойиш қила бошлади — ($2,8 млрд).

Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси ойлик динамикаси — млн АШҚ доллари
Манба: Давлат статистика қўмитаси

Ўзбекистон билан ташқи савдо айланмаси энг юқори улушга эга бўлган давлатлар қуйидагилар:

  • Хитой (18,1% — $2,8 млрд);
  • Россия (16,3% — $2,5 млрд);
  • Қозоғистон (8,4% — $1,3 млрд);
  • Корея (7,1% — $1,1 млрд);
  • Туркия (5,6% — $886,6 млн);
  • Қирғизистон (2,5% — $395,2 млн);
  • Германия (2,1% — $337 млн).


Манба: Давлат статистика қўмитаси

Ўзбекистон экспорти таркибида олтин асосий ўринни эгаллайди (33,8%), ундан кейин саноат товарлари (18,7%), хизматлар (16,1%), озиқ-овқат маҳсулотлари ва тирик ҳайвонлар (8,9%), кимёвий моддалар (6,1%), минерал ёқилғи (5,1%) ва бошқалар.


Экспорт таркиби

Манба: Давлат статистика қўмитаси

Импорт таркибида асосий улушни машиналар ва транспорт асбоб-ускуналари (37,1%), саноат товарлари (16,8%), шунингдек кимёвий моддалар ва шу каби маҳсулотлар (13,7%) эгаллайди.


Манба: Давлат статистика қўмитаси