31 июль Қурбон ҳайитининг биринчи куни деб эълон қилинди
21 июл 2020, 09:34

31 июль Қурбон ҳайитининг биринчи куни деб эълон қилинди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 31 июль куни Ислом оламидаги энг улуғ байрам Ийдул-Азҳо — Қурбон ҳайитининг биринчи куни бўлишини эълон қилди.

«Чиқиш ман этилади. Олиб келиб берамиз ҳамма нарсани» — президент
21 июл 2020, 06:29

«Чиқиш ман этилади. Олиб келиб берамиз ҳамма нарсани» — президент

Шавкат Мирзиёев уйда даволанаётган аломатларсиз беморлар билан поликлиникалар шифокорлари доимий мулоқотни йўлга қўйиши бўйича топшириқ берди. «Чиқиш ман этилади. Олиб келиб берамиз ҳамма нарсани. Агар у кўчага чиқса зарарланиш эҳтимоли 200 фоиз бошқа одамларнинг», — деди президент.

Кун давомида 562 кишида коронавирус тасдиқланди (умумий — 17314)
20 июл 2020, 23:54

Кун давомида 562 кишида коронавирус тасдиқланди (умумий — 17314)

Ўзбекистонда 20 июль куни 562 та коронавирус ҳолати тасдиқланиб, умумий кўрсаткич 17314 тага етди. Соғайганлар, карантиндагилар ва вафот этганлар статистикаси, ҳудудлардаги вазият.

Президент — архитектура ва қурилиш соҳасидаги коррупция, шунингдек, рақамлаштиришнинг зарурлиги ҳақида
20 июл 2020, 22:40

Президент — архитектура ва қурилиш соҳасидаги коррупция, шунингдек, рақамлаштиришнинг зарурлиги ҳақида

Сўнгги икки йилда давлат дастурлари доирасида 3 мингдан зиёд қурилишдан атиги 182 тасида тендер ўтказилган. Чунки тендер жараёнлари мураккаб ва унда нарх арзонлиги бирламчи. Қурилиш ташкилотининг малакаси, сифат масаласи паст ўринларда қолиб кетган. Президент 1 ноябргача қурилиш корхоналарининг молиявий кўрсаткичлари, тўлов қобилияти, давлат харидлари, ишчи-ходимлар малакаси каби маълумотларни қамраб олувчи ягона платформани ишга тушириш вазифасини қўйди.

Бизнес ва аҳолини қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги янги фармон имзоланди
20 июл 2020, 22:14

Бизнес ва аҳолини қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги янги фармон имзоланди

Президент фармони билан солиқ имтиёзлари ва преференциялари муддатлари узайтирилди, умумий овқатланиш соҳаси ва ижара берувчилар айланмадан олинадиган солиқдан озод қилинди, уларга бошқа енгилликлар ҳам берилди.

«Насаф» ўз логотипини алмаштирди
20 июл 2020, 18:37

«Насаф» ўз логотипини алмаштирди

«Насаф» футбол клуби ўз логотипини ўзгартирди — қанотлари билан тўпни қучаётган ҳумо қушининг ўрнига олов пуркаётган аждаҳо қайтарилди. Шунингдек, жамоа янги мавсум учун спорт формасини тақдим этди.

2020 йилда «Олтин тўп» мукофоти топширилмайди
20 июл 2020, 18:33

2020 йилда «Олтин тўп» мукофоти топширилмайди

COVID-19 пандемияси сабабли бу йил сайёранинг энг яхши футбол ўйинчиси аниқланмайди. «Олтин тўп» мукофот таъсис этилганидан бери биринчи марта топширилмайди.

Тез ёрдам ходимлари қўшимча рағбатлантирилади
20 июл 2020, 17:57

Тез ёрдам ходимлари қўшимча рағбатлантирилади

Кучайтирилган тартиб даврида тез тиббий ёрдам ходимлари маошларига ойлик қўшимча моддий рағбатлантириш тўловлари белгиланади. Унга кўра, врач ходимлар — 2,5 млн сўм, ўрта тиббиёт ходимлари — 1,5 млн сўм ва ҳайдовчилар — 1 млн сўм оладиган бўлди.

UzAuto тез тиббий ёрдам автомобилларини ССВга тақдим этди
20 июл 2020, 17:49

UzAuto тез тиббий ёрдам автомобилларини ССВга тақдим этди

Аҳолининг тиббий ёрдамга ўсган эҳтиёжини қондириш мақсадида UzAuto 27 та ISUZU D-Max ва 250 дона Chevrolet Damas автомобиллари базасида махсус жиҳозланган тез тиббий ёрдам автомобиллари тақдим этди. Шунингдек, Volkswagen Caddy тез тиббий ёрдам машинаси кейинги ҳафтадан етказиб берилади.

Хабаровск губернаторини қўллаб-қувватлаш учун намойишлар бўлиб ўтмоқда
20 июл 2020, 17:38

Хабаровск губернаторини қўллаб-қувватлаш учун намойишлар бўлиб ўтмоқда

Россиянинг Хабаровск ўлкаси губернатори Сергей Фургал 2000 йиллар бошида уюштирилган суиқасдда гумон қилиниб, қўлга олинди. 10 мингдан ортиқ Хабаровск аҳолиси бунга қаршилик билдириш учун оммавий намойишларга чиқишди. Сергей Фургалнинг нима учун қўлга олинганлиги бўйича сиёсатшунос ва экспертлар фикри.

Яна 183 нафар кишида коронавурус аниқланди (жами — 17149)
20 июл 2020, 17:06

Яна 183 нафар кишида коронавурус аниқланди (жами — 17149)

Коронавирус беморлари сони 183 нафарга ортиб, жами 17149 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатларнинг 29 нафари Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида, 154 нафари Тошкент шаҳрида аниқланди.

Қишлоқ хўжалиги вазири — уни судга берган Sulton Tex Group атрофидаги вазият ҳақида
20 июл 2020, 17:05 1

Қишлоқ хўжалиги вазири — уни судга берган Sulton Tex Group атрофидаги вазият ҳақида

Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев уни ва ҳукуматнинг бошқа аъзоларини судга берган Sulton Tex Group корхонаси атрофидаги вазиятга изоҳ берди. Вазир фермерлар манфаати йирик корхоналар манфаати каби муҳим эканини таъкидлади. Шу билан бирга, ишлаб чиқаришнинг кластер шаклида барча иштирокчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаб берувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳалигача мавжуд эмаслигини тан олди.

Яна икки нафар коронавирус бемори вафот этди
20 июл 2020, 16:53

Яна икки нафар коронавирус бемори вафот этди

Коронавирус инфекциясига чалинган 51 ёшли ва 42 ёшли тошкентлик беморлар ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этдилар. COVID-19 асоратларидан вафот этганлар сони 90 нафарга етди.

Банк ва ОТМ филиалларини очиш, атом соҳасида ҳамкорлик — Венгрия делегация ташрифи натижалари
20 июл 2020, 16:00

Банк ва ОТМ филиалларини очиш, атом соҳасида ҳамкорлик — Венгрия делегация ташрифи натижалари

Венгрия ташқи иқтисодий алоқалар ва ташқи ишлар вазирининг Ўзбекистонга ташрифи давомида атом соҳасида ҳамкорлик, OTP банки ва Debrecen университети филиалларини очиш, «Ўзбекистон-Венгрия-ЕИ» форматидаги ҳамкорлик ва бошқа масалалар муҳокама қилинди.

Тошкентда тез ёрдамга мурожаат қилаётганлар сони уч баробарга ошди
20 июл 2020, 15:36

Тошкентда тез ёрдамга мурожаат қилаётганлар сони уч баробарга ошди

Тошкентдаги тез тиббий ёрдам хизматига мурожаатлар сони уч баравар кўпайиб, кунига 6 мингтага етди. Тез ёрдам машиналари сони эса 178 дан 300 гача оширилди.

Самарқанддаги ЙТҲда икки киши вафот этди
20 июл 2020, 14:59

Самарқанддаги ЙТҲда икки киши вафот этди

Самарқандда DAF юк машинаси ва Lacetti тўқнашуви оқибатида енгил автомобиль ҳайдовчиси ва йўловчиси ҳодиса жойида вафот этди.

Иш кунлари давомида иссиқ ва қуруқ об-ҳаво кутилади
20 июл 2020, 14:40

Иш кунлари давомида иссиқ ва қуруқ об-ҳаво кутилади

Иш кунлари давомида Ўзбекистонда об-ҳаво иссиқ ва қуруқ бўлади. Ҳарорат кундузи 35−40 даража, кечаси 20−25 даража бўлади. Республиканинг жанубий ва чўл зоналарида ҳаво ҳарорати 42 даражага етади.

20 млн бепул VPN фойдаланувчиларининг маълумотлари интернетда очиқланди
20 июл 2020, 14:24

20 млн бепул VPN фойдаланувчиларининг маълумотлари интернетда очиқланди

Интернетда 20 млн бепул VPN хизматлари фойдаланувчилари тўғрисидаги маълумотлар очиқланди. Ҳимояланмаган серверда фойдаланувчиларнинг электрон почта манзиллари, шифрлангмаган пароллари, IP ва уй манзиллари, смартфон моделлари ва алоқа воситаларининг идентификаторлари мавжуд.

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди
20 июл 2020, 14:23

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди

Долларнинг расмий курси 15 сўмга қимматлаб, жами 10 210 сўм этиб белгиланди. Евро курси деярли 148 сўмга кўтарилди, рубль курси эса деярли 2 сўмга (142 сўм) арзонлашди. АҚШ миллий валютасини қимматлашиши бешинчи ҳафта кузатилмоқда.

Исроил Ўзбекистонга янги элчи тайинлади
20 июл 2020, 13:22

Исроил Ўзбекистонга янги элчи тайинлади

Зехавит Бен-Гилель Исроилнинг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб тайинланди. У 2017 йилдан бери Исроилнинг мамлакатдаги дипломатик ваколатхонасини бошқарган Эдуард Шапиранинг ўрнини эгаллайди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг