«Аниқ маълумот, таҳлилий материаллар йўқлиги туфайли қарорларимиз натижани бермаяпти» — президент
17 июл 2020, 19:35

«Аниқ маълумот, таҳлилий материаллар йўқлиги туфайли қарорларимиз натижани бермаяпти» — президент

Коронавирусга қарши кураш бўйича қабул қилинган қарорлар аниқ маълумот ва таҳлилий материаллар йўқлиги туфайли кутилган натижаларни бераётгани йўқ, дея маълум қилди президент. «Ҳокимлар, сектор раҳбарларининг, барча мутасадди ва масъулларнинг мияси соат механизмидай куну тун, аниқ ва бехато ишлаши лозим», — дея қўшимча қилди у.

Нурафшонда йўл четидаги кўп йиллик чинорлар кесиб ташланди
17 июл 2020, 19:01

Нурафшонда йўл четидаги кўп йиллик чинорлар кесиб ташланди

Тошкент вилоятида 37 туп дарахт, жумладан, 26 туп кўп йиллик чинорлар ноқонуний равишда кесиб ташланди. Етказилган зарар миқдори 1,1 млрд сўмни ташкил этмоқда.

Хоразмда инжиниринг компанияси ходимларининг 2,7 млрд сўмни ўзлаштиргани аниқланди
17 июл 2020, 18:09

Хоразмда инжиниринг компанияси ходимларининг 2,7 млрд сўмни ўзлаштиргани аниқланди

Хоразм вилоятида «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси мансабдор шахслари қурилиш объектларини сохта пудратчиларга тендерсиз бериш орқали 2,7 млрд сўмлик бюджет пулларини ўзлаштиргани аниқланди.

«Москванинг 60% аҳолисида коронавирусга қарши жамоавий иммунитет шаклланган» — Собянин
17 июл 2020, 18:01

«Москванинг 60% аҳолисида коронавирусга қарши жамоавий иммунитет шаклланган» — Собянин

Москва мэри Сергей Собянин Россия пойтахтида коронавирус ҳолатлари сезиларли даражада пасайганига асосий сабаб шаҳар аҳолисининг 60 фоизида коронавирус инфекциясига қарши «жамоавий иммунитет шакллангани», дея таъкидлади.

Тошкентда коронавирусга чалинган 62 ёшли аёл вафот этди
17 июл 2020, 17:59

Тошкентда коронавирусга чалинган 62 ёшли аёл вафот этди

Тошкентда 8 июль куни коронавирус тасдиқланган 62 ёшли аёл ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди. Бу — Ўзбекистонда коронавирсга чалинган беморлар орасидаги 77-ўлим ҳолатидир.

«Ўзбекистон суд тизимини ҳозирча мустақил дея олмаймиз» — БМТ махсус маърузачиси
17 июл 2020, 17:20

«Ўзбекистон суд тизимини ҳозирча мустақил дея олмаймиз» — БМТ махсус маърузачиси

Ўзбекистонда суд тизими доирасида президент ва прокуратура ваколатларини қисқартириш, бош прокурорни тайинлашнинг объектив мезонларини ишлаб чиқиш ва адвокатлар фаолиятининг минимал хавфсизлигини таъминлаш. БМТнинг махсус маърузачиси томонидан берилган мустақил ва холис суд тизимини яратиш бўйича тавсияларни кўриб чиқамиз.

Шакар заводлари ишлаб чиқаришни нега тўхтатди
17 июл 2020, 17:18

Шакар заводлари ишлаб чиқаришни нега тўхтатди

Ўзбекистоннинг иккита энг йирик шакар заводи «Ангрен шакар» ва «Хоразм шакар» хом ашё етишмовчилиги сабабли ишлаб чиқаришни тўхтатиб қўйди. Корхоналарнинг омборларида кунига минг тоннадан реализация қилинадиган 47 минг тоннадан ортиқ шакар захираси мавжуд, шунинг учун танқислик кузатилмайди. «Газета.uz» нинг аниқлашича, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар импорт қилувчилар билан рақобат сабабли қийинчиликларга дуч келишмоқда.

Собиқ мудофаа ходими ва унинг рафиқасига суд ҳукми ўқилди
17 июл 2020, 16:23 2

Собиқ мудофаа ходими ва унинг рафиқасига суд ҳукми ўқилди

Ўзбекистон Ҳарбий суди собиқ мудофаа ходими А. Ярбабаев ва унинг рафиқаси Е. Ярбабаевани давлатга хоинлик қилганликда айбдор деб топди. А. Ярбабаевга 11 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Унинг турмуш ўртоғи эса 3 йилга синов муддати белгиланган ҳолда шартли равишда жазодан озод этилди.

Чуст тумани ҳокими ўзгарди
17 июл 2020, 15:42

Чуст тумани ҳокими ўзгарди

Наманган вилояти Чуст тумани ҳокими бўлиб ишлаб келган Баҳодир Охунов ўз лавозимидан озод этилди ва унинг ўрнига Бекзод Ҳамдамов ҳоким этиб тайинланди.

Монополияга қарши курашиш қўмитаси бошқарма бошлиғи вафот этди
17 июл 2020, 14:58

Монополияга қарши курашиш қўмитаси бошқарма бошлиғи вафот этди

Монополияга қарши курашиш қўмитаси бошқарма бошлиғи Санжар Абдуқодиров 40 ёшида ҳаётдан кўз юмди.

Дам олиш кунлари ҳарорат кўтарилади
17 июл 2020, 14:33

Дам олиш кунлари ҳарорат кўтарилади

Дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудига иссиқ ва қуруқ ҳаво оқими кира бошлайди. Кундузи ҳарорат +42 даражагача кўтарилиб, ёз ўртасидаги меъёрий об-ҳаводан 4−6 даража юқори бўлади.

Умумий овқатланиш соҳасини қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги президент фармони лойиҳаси тайёрланди
17 июл 2020, 13:31

Умумий овқатланиш соҳасини қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги президент фармони лойиҳаси тайёрланди

ССП умумий овқатланиш соҳасини қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги президент фармони лойиҳаси тайёрланганини хабар қилди. Солиқ имтиёзларини узайтириш, кафе ва ресторанларга ёзги терасларини жойлаштириш тартибини жорий этиш ҳамда муассасаларга куну тун ишлашга рухсат бериш режалаштирилмоқда.

Тошкент учун СЎВ аппаратлари ва Damas автомобиллари харид қилинди
17 июл 2020, 13:18

Тошкент учун СЎВ аппаратлари ва Damas автомобиллари харид қилинди

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги 40 та СЎВ ва 200 та СИПАП аппаратларини харид қилишди. Тез тиббий ёрдам ва СЭОМлар учун 50 дона Damas русумли автомобиллар сотиб олинган.

Президент маслаҳатчисининг ўринбосари тайинланди
17 июл 2020, 12:50

Президент маслаҳатчисининг ўринбосари тайинланди

Бухоро давлат тиббиёт институти ректори лавозимида ишлаб келаётган тиббиёт доктори, профессор Амрилло Иноятов президентнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди.

Фарғона туманига янги ҳоким тайинланди
17 июл 2020, 12:44

Фарғона туманига янги ҳоким тайинланди

Шуҳратжон Мўминов Фарғона тумани ҳокими этиб тайинланди. У ҳозирги пайтга қадар Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.

Ҳиндистонда коронавирус беморлари сони 1 миллиондан ошди
17 июл 2020, 12:41

Ҳиндистонда коронавирус беморлари сони 1 миллиондан ошди

Ҳиндистон коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 1 миллиондан ошган учинчи давлатга айланиб, АҚШ (3,5 млн дан ортиқ) ва Бразилия (2 млн дан ортиқ) мамлакатларидан кейинги ўринда кетмоқда.

Уйда даволанаётган коронавирус беморлари бепул дорилар билан таъминланади
17 июл 2020, 12:10

Уйда даволанаётган коронавирус беморлари бепул дорилар билан таъминланади

Коронавирус касаллигидан уйида даволанаётган беморларга керакли дори-дармонлар ҳамда бир марталик тиббий ниқобларни белгиланган меъёрда, бепул етказиб бериш йўлга қўйилади.

Коронавирус ҳолатлари 15,3 мингдан ошди
17 июл 2020, 10:03

Коронавирус ҳолатлари 15,3 мингдан ошди

Коронавирус беморлари сони 283 нафарга ортиб, жами 15349 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатлар Карантин марказида (93), Тошкент шаҳрида (144), Самарқанд вилоятида (25) ва Сурхондарё вилоятида (21) қайд этилди. Шу билан бирга, яна бир коронавирус бемори вафот этди.

KASHLUX компанияси дўконларида кенг танловли маҳсулотларни харид қилиш мумкин
17 июл 2020, 09:00

KASHLUX компанияси дўконларида кенг танловли маҳсулотларни харид қилиш мумкин

Ўзбекистон бозорида 20 йилдан бери фаолият олиб бораётган KASHLUX компанияси ўз мижозларига кенг танловли маҳсулотларни таклиф этади. Хусусан, қувурлар, қозонлар, бойлерлар ва бошқа иситиш, вентиляция, шамоллатиш, санитария-техник ускуналар. Ушбу маҳсулотларни компаниянинг Тошкентдаги 5 та савдо дўконларидан харид қилса бўлади.

Кун давомида 485 та коронавирус ҳолати қайд этилиб, умумий кўрсаткич 15 мингдан ошди
17 июл 2020, 00:11

Кун давомида 485 та коронавирус ҳолати қайд этилиб, умумий кўрсаткич 15 мингдан ошди

Ўзбекистонда кун давомида 485 та коронавирус ҳолати қайд этилиб, умумий кўрсаткич 15 мингдан ошди. 349 киши коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда инфекцияни юқтириб олган. 39 та ҳолат эса аҳоли орасида аниқланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг