Ўзбекистон ва Озарбайжон 500 млн долларлик инвестиция фондини ишга туширади
1 август 2022, 21:44

Ўзбекистон ва Озарбайжон 500 млн долларлик инвестиция фондини ишга туширади

Ўзбекистон ва Озарбайжон қўшма лойиҳаларни молиялаштириш учун инвестиция фондини ишга туширади. Бир ҳафта ичида уни яратиш бўйича йўл харитаси ишлаб чиқилади, дея маълум қилди бош вазир ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев.

Лайло Ҳасанова Болгарияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида энг яхши таэквондочи деб топилди.
1 август 2022, 21:13

Лайло Ҳасанова Болгарияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида энг яхши таэквондочи деб топилди.

Болгарияда таэквондо бўйича ўсмирлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида мусобақа ташкилотчилари ўзбекистонлик Лайло Ҳасановани энг яхши таэквондочи қиз, деб эътироф этди. У жаҳон чемпиони бўлди, яна 9 нафар спортчи терма жамоа ҳисобига 1 кумуш ва 8 бронза медалини ёздириб қўйди.

Афғонистон 2022 йилда электр энергияси учун тўловларни тизимли равишда амалга оширмоқда — Ўзбекистон Энергетика вазирлиги
1 август 2022, 21:08

Афғонистон 2022 йилда электр энергияси учун тўловларни тизимли равишда амалга оширмоқда — Ўзбекистон Энергетика вазирлиги

Афғонистоннинг 2021 йил учун Ўзбекистондан электр энергияси бўйича қарзи йўқ. Ўтган йил етказиб берилган электр энергияси учун тўлов тўлиқ амалга оширилган, 2022 йил учун етказиб бериш бўйича ҳисоб-китоблар тизимли асосда амалга оширилмоқда, деб хабар қилди Энергетика вазирлиги.

Чорвоқдаги «Пирамидалар» дам олиш маскани 208 млрд сўмга сотилди
1 август 2022, 19:37

Чорвоқдаги «Пирамидалар» дам олиш маскани 208 млрд сўмга сотилди

Чорвоқ сув омборининг чап қирғоғида жойлашган «Чорвок оромгоҳи» («Пирамидалар») дам олиш маскани 208 млрд сўмга сотилди. Тендерда VIP Logistics ғолиб бўлди.

Самарқандда икки аёл нима сабабдан калтакланди?
1 август 2022, 18:05

Самарқандда икки аёл нима сабабдан калтакланди?

Тармоқларда Самарқандда эркаклар икки аёлни калтаклагани акс этган видео тарқалганди. Бунга аёллар бошқа бир аёл билан жанжаллашиб қолгани ва эркакларнинг машиналарига шикаст етказгани сабаб бўлгани айтилмоқда. Видеодаги болакай эса аёлнинг фарзанди эмаслиги маълум бўлди. Томонларнинг фикри.

Twitter ва бошқа ижтимоий тармоқлар блокдан чиқарилди
1 август 2022, 17:07

Twitter ва бошқа ижтимоий тармоқлар блокдан чиқарилди

АКТ вазирлиги Ўзбекистонда ўтган йилнинг ёзидан бери блокда бўлган Twitter, «Вконтакте» тармоқлари ҳамда WeChat мессенжеридан фойдаланиш бўйича чеклов олиб ташланганини маълум қилди. TikTok платформасига кириш эса ҳозирча тикланмади.

Ўзбекистоннинг саккизта вилоятида сел келиш хавфи эълон қилинди
1 август 2022, 16:18

Ўзбекистоннинг саккизта вилоятида сел келиш хавфи эълон қилинди

2−5 август кунлари саккизта вилоятнинг тоғли ҳудудларида ёмғир ва дўл ёғиши оқибатида сел-сув тошқинлари юз бериши хавфи эълон қилинди. Ўзгидромет аҳоли ва ҳайдовчилардан эҳтиёт чораларини кўришни сўрамоқда.

НКМК $1,2 млрдлик халқаро кредитни жалб қилди
1 август 2022, 15:52

НКМК $1,2 млрдлик халқаро кредитни жалб қилди

JPMorgan Chase, Citi, Societe Generale и Credit Suisse`дан иборат хорижий банклар консорциуми Навоий кон-металлургия комбинатига инвестиция дастурини амалга ошириш учун 1,2 млрд доллар кредит ажратди.

Ўзбекистон илк бор стенддан ўқ отиш бўйича ОЧ ғолиблигини қўлга киритди
1 август 2022, 15:33

Ўзбекистон илк бор стенддан ўқ отиш бўйича ОЧ ғолиблигини қўлга киритди

Шоҳруҳ Садиров Олма-ота шаҳрида бўлиб ўтган стенддан ўқ отиш бўйича Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритди. Бу Ўзбекистон учун ушбу спорт тури бўйича қитъа чемпионатидаги илк бош соврин ҳисобланади.

Августда қандай об-ҳаво кузатилади?
1 август 2022, 15:15

Августда қандай об-ҳаво кузатилади?

Ўзбекистонда август ойида ҳаво ҳарорати июлга қараганда 1,5−2,5 даража салқинроқ бўлади. Бу йилги август нисбатан қулай ҳарорат билан бошланади ва ой охирига қадар устунлик қилади. Бироқ, жуда иссиқ об-ҳаво кузатилиши эҳтимолдан ҳоли эмас, деб хабар қилди Ўзгидромет.

IT-мутахассислар учун соврини $1 млнлик президент танлови ўтказилади
1 август 2022, 12:51

IT-мутахассислар учун соврини $1 млнлик президент танлови ўтказилади

Inha университети талабаси Ясмина Аблаева Шавкат Мирзиёев билан суҳбатда ҳар йили IT-мухатассислар учун президент танловини ўтказиш таклифини билдирди. Давлат раҳбари бунинг учун $1 млнлик ажратилишини маълум қилди. «Биз бу пулни топиб, танловни эълон қилишга ҳаракат қиламиз», — деди президент.

Ҳафта давомида ҳаво исиб кетмайди, айрим жойларда ёмғир ёғади
1 август 2022, 11:54

Ҳафта давомида ҳаво исиб кетмайди, айрим жойларда ёмғир ёғади

Август ойи қуруқ ва бироз иссиқ об-ҳаво билан бошланади, ҳарорат +39 даражагача кўтарилади. Айрим ҳудудларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши, тоғли ва тоғ олди ҳудудларда сел-сув тошқинлари юзага келиши кутилмоқда. Шамол тезлиги 15−20 м/с гача кучаяди.

Ўзбекистон, Туркия ва Озарбайжон илк бор уч томонлама музокара ўтказади
1 август 2022, 11:15

Ўзбекистон, Туркия ва Озарбайжон илк бор уч томонлама музокара ўтказади

Тошкентда илк бор Ўзбекистон, Туркия, Озарбайжон ташқи ишлар, савдо ва транспорт вазирлари уч томонлама музокара ўтказади. «Бу мутлақо янги механизм», — деди Ўзбекистон президенти матбуот котиби Шерзод Асадов.

Навоийда 3,2 млрд сўмлик 30 дона майнинг қурилмаси ўғрилаб кетилди
1 август 2022, 11:04

Навоийда 3,2 млрд сўмлик 30 дона майнинг қурилмаси ўғрилаб кетилди

Навоий вилоятида қиймати 3 млрд сўмдан ортиқ бўлган 30 дона AntMiner Т19 майнинг қурилмасини ўғрилаган икки шахс қўлга олинди. Ҳозиргача 13 та қурилма топилган.

Андижон ва Жиззах вилояти ҳокимларига ўринбосарлар тайинланди
1 август 2022, 10:08

Андижон ва Жиззах вилояти ҳокимларига ўринбосарлар тайинланди

Дилшадбек Каримов Андижон вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимига, Акмал Савурбаев Жиззах вилояти ҳокимининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Ўткирбек Рахманов эса Зафаробод туманига ҳоким бўлди.

Конституцияни ўзгартириш бўйича умумхалқ муҳокамаси якунланди
1 август 2022, 09:50

Конституцияни ўзгартириш бўйича умумхалқ муҳокамаси якунланди

Ўзбекистон Конституциясини ўзгартириш бўйича фуқароларнинг таклифларини қабул қилиш муддати ўз якунига етди. Конституциявий комиссия 117 мингдан ортиқ таклиф юборилганини маълум қилди. Депутатлар лойиҳани такомилига етказади. Бу жараён қанчалик очиқ бўлиши эса ҳозирча номаълум.

Тошкентда юк автомобили билан тўқнашиб кетган Matiz ҳайдовчиси вафот этди
31 июл 2022, 14:56

Тошкентда юк автомобили билан тўқнашиб кетган Matiz ҳайдовчиси вафот этди

Тошкентнинг Бектемир туманида Matiz ва Howo юк машинаси тўқнашуви оқибатида бир киши ҳалок бўлди.

Тошкент вилоятида 2 гектар ерни $500 мингга сотишга уринганликда гумон қилинган шахс ушланди
31 июл 2022, 13:24

Тошкент вилоятида 2 гектар ерни $500 мингга сотишга уринганликда гумон қилинган шахс ушланди

Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туманида фуқаро бошқа фуқарога қарашли иссиқхона учун ажратилган 2 гектар ер майдонини ишлаб чиқариш цехи қурмоқчи бўлган шахсга 500 минг долларга сотишга уринганликда айбланмоқда. У сўралган пулдан 50 минг долларини олган вақтида ДХХ томонидан қўлга олинди.

«Жамиятимизда кўпмиллатли катта ягона оила туйғусини кучайтириш муҳим» — президент
30 июл 2022, 21:43

«Жамиятимизда кўпмиллатли катта ягона оила туйғусини кучайтириш муҳим» — президент

Президент Халқлар дўстлиги куни муносабати билан йўллаган табригида мана шундай мураккаб замонда доимо огоҳ ва ҳушёр бўлиб яшаш, бебаҳо бойлик бўлмиш барқарорликни сақлаш, жамиятда кўпмиллатли катта ягона оила туйғусини кучайтириш қанчалик муҳим ва долзарб аҳамият касб этиб бораётганини таъкидлади.

Бокс: Элнур Абдураимов Леонель Моренони нокаутга учратди
30 июл 2022, 21:07

Бокс: Элнур Абдураимов Леонель Моренони нокаутга учратди

Ўзбекистонлик боксчи Элнур Абдураимов АҚШда мексикалик Леонель Моренони нокаутга учратиб, вакант бўлган IBF North American камари соҳибига айланди. Ўзбекистонлик спортчи шу вақтга қадар мағлубиятга учрамаган ва ғалабаларининг 90 фоизини муддатидан олдин якунлаган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг