Тошкентда Ўзбекистон муҳандис-маслаҳатчилар уюшмаси (ЎзММУ) ва мамлакатнинг учта олий таълим муассаси ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумлар имзоланди. Бу ҳақда уюшма «Газета.uz»га хабар берди.

Таъкидланишича, меморандумларни имзолашдан асосий мақсад ЎзММУ ва Ислом Каримов номидаги Тошкент Давлат техника университети, Тошкент архитектура-қурилиш институти ва Тошкент кимё технология институти ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашдир.

Ташкилотлар касбий маҳоратни ошириш ва талабалар учун амалий кўникмаларни ривожлантириш бўйича ҳамкорлик қилади. Улар биргаликда конференциялар, форумлар, семинарлар ва давра суҳбатлари ўтказадилар, маърузалар ва мастер-класслар ўтказиш учун мутахассисларни жалб қиладилар.

Ўзбекистон муҳандис-маслаҳатчилар уюшмаси 2018 йилда мамлакат Президенти ташаббуси билан ташкил этилган. Уюшма фаолиятига муҳандис-лойиҳачилар ва бошқа мутахассисларни тайёрлаш бўйича ОТМлари ва лойиҳа ташкилотлари ўртасидаги ўзаро алоқаларни мувофиқлаштириш киради. Шунингдек, ЎзММУ ўқув дастурларига лойиҳалаш ва қурилишда янги ютуқлар ва инновацион ёндашувларни киритишга ёрдам беради.

«Албатта, биз тушуниб турибмиз, республикада муҳандисликни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган, асосий муаммолардан бири, бу кадрларнинг етишмаслигидир. Шу жумладан, мураккаб техник муаммоларни ижодий ва профессионал равишда ҳал қилишга қодир бўлганлар — бу муҳандислардир. Уюшма муҳандислик соҳасида малакали кадрлар тайёрлашга, шу жумладан, муҳандислик лойиҳалаш, шунингдек мазкур соҳада республикада шаклланган мутахассислар етишмовчилигини тўлдириш учун лойиҳаларни бошқаришга алоҳида эътибор қаратишда давом этади», — деди Ўзбекистон муҳандис-маслаҳатчилар уюшмаси директори Афзал Холматов.

Уюшма мазкур ҳамкорлик доирасида мамлакатдаги ОТМлар ва муҳандислик хизматлари бозори иштирокчилари ўртасидаги ўзаро алоқалар майдончасига айланади. Жумладан, ўқув дастурларини тайёрлаш, ОТМлари ўқитувчиларининг малакасини ошириш, истиқболли кадрларни излаш ва танлаш соҳасида.

Реклама ҳуқуқи асосида