21 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 17 755 (+165) нафарни ташкил этмоқда, дея хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Янги касалланиш ҳолатларининг 104 нафари Тошкент шаҳрида, 7 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 54 нафари Андижон вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

️Айни пайтда 9 463 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (53 фоиз) соғайган.

️Ҳозирда мамлакатда 8 199 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.