Президентга ажрашишни чеклаш ва телецензура таклиф этилди. У бу билан муаммо ечилмаслигини айтди
20 январ 2021, 20:39

Президентга ажрашишни чеклаш ва телецензура таклиф этилди. У бу билан муаммо ечилмаслигини айтди

Юнусобод туманидаги маҳалла раисининг биринчи ўринбосари президент билан учрашувда никоҳдан кейин 2−3 йил муддатга ажрашишларни тақиқлашни ва телевидениега цензура қўйишни таклиф этди. У «ўзбек менталитетига умуман тўғри келмайдиган» деб ҳисоблайдиган Yor-Yor дастурини мисол қилиб келтирди. Шавкат Мирзиёев чеклаш ва тақиқ қўйиш билан муаммо ҳал бўлмаслигини айтди.

Жаҳон янгиликлари дайжести
20 январ 2021, 19:51

Жаҳон янгиликлари дайжести

Дональд Трампнинг 73 кишини афв этгани, Миср ва Қатар ўртасидаги дипломатик алоқаларнинг тикланганлиги, Исроилнинг Pfizer вакцинасини шубҳа остига солгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Тошкент шаҳрида ЙТҲ оқибатида икки киши вафот этди ва икки киши жароҳатланди
20 январ 2021, 19:07

Тошкент шаҳрида ЙТҲ оқибатида икки киши вафот этди ва икки киши жароҳатланди

Тошкент шаҳрининг Юзрабод ва Козева кўчалари кесишмасида Damas ва ВАЗ-2115 автомашиналари тўқнашиши оқибатида икки киши вафот этди ва икки киши жароҳатланди.

Тошкент шаҳар ИИББда янги тайинловлар амалга оширилди
20 январ 2021, 17:53

Тошкент шаҳар ИИББда янги тайинловлар амалга оширилди

Полковник Тимур Холматов Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг ўринбосари — Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Пойтахт ИИББси Молия ва моддий-техника таъминоти бошқармаси бошлиғи эса полковник Хусниддин Шамсутдинов бўлди.

2020 йилда 7 110 нафар шахс озодликдан махрум қилинган
20 январ 2021, 17:48

2020 йилда 7 110 нафар шахс озодликдан махрум қилинган

Олий суд маълумотларига кўра, 2020 йилда 38 149 нафар шахсга нисбатан 30 284 та жиноят иши кўрилган. Судланганлар эса 27 999 нафарни ташкил этган. Шундан 7 110 нафарига қамоқ жазоси тайинланган. Йил давомида 781 нафар шахс оқланган.

АҚШ Хитойнинг уйғурларга нисбатан ҳаракатларини геноцид деб атади
20 январ 2021, 17:20

АҚШ Хитойнинг уйғурларга нисбатан ҳаракатларини геноцид деб атади

АҚШ давлат котиби Майкл Помпео 19 январь куни қилган баёнотида Хитойнинг Синьцзян автоном ҳудудидаги уйғурларга нисбатан ҳаракатларини «геноцид» ва «инсон ҳуқуқларига қарши жиноят» дея эълон қилди.

Вояга етмаган қизни зўрлаганликда гумонланган шахс вафот этди, қиз бедарак йўқолди
20 январ 2021, 17:07

Вояга етмаган қизни зўрлаганликда гумонланган шахс вафот этди, қиз бедарак йўқолди

Самарқанд вилоятида 2 нафар фуқаро вояга етмаган қизни зўрлаганликда гумонланмоқда. Гумондорлардан бири ўз уйида вафот этди, жабрланган қиз бедарак йўқолди.

Янги — Ангрен ИЭСдаги портлаш оқибатида 3 киши вафот этди
20 январ 2021, 16:53

Янги — Ангрен ИЭСдаги портлаш оқибатида 3 киши вафот этди

Янги — Ангрен ИЭС 5 блокидаги режали хизмат кўрсатиш пайтида портлаш юз берди. Ҳодиса натижасида уч киши олинган жароҳатлар сабабли вафот этди.

Жаҳонгир Отажонов президент сайловларида қатнашмоқчи эканлигини маълум қилди
20 январ 2021, 16:16

Жаҳонгир Отажонов президент сайловларида қатнашмоқчи эканлигини маълум қилди

Собиқ хонанда Жаҳонгир Отажонов Ўзбекистон президенти сайловларида қатнашиш истаги борлигини маълум қилди. «Керак бўлса, партия тузаман», — деди у.

Самарқанд вилоятида «Шавкат Миромонович Мирзиёев» номли оилавий корхона очилган
20 январ 2021, 16:06

Самарқанд вилоятида «Шавкат Миромонович Мирзиёев» номли оилавий корхона очилган

Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани Пайшанба шаҳарчасида «Шавкат Миромонович Мирзиёев» оилавий корхонаси фаолият юритади. Маълумотларга кўра, корхона 2020 йил 14 февраль куни Давлат хизматлари маркази томонидан рўйхатга олинган ва устав фонди 1000 сўмни ташкил этади.

«Ўзбекистон металлургия комбинати»га янги раҳбар тайинланди
20 январ 2021, 15:40

«Ўзбекистон металлургия комбинати»га янги раҳбар тайинланди

Рашид Пирматов «Ўзбекистон металлургия комбинати» акциядорлик жамияти раҳбари этиб тайинланди.

«Ходимлар жисмонан ва руҳан чарчаган» — олий таълим вазири
20 январ 2021, 14:42

«Ходимлар жисмонан ва руҳан чарчаган» — олий таълим вазири

Олий таълим вазири Абдуқодир Тошқулов иш фаолиятининг биринчи кунлари бўйича ўз таассуротлари билан бўлишди. Унинг айтишича, ходимлар ҳорғин, баъзи структуралар эса талабларга жавоб бермайди. У эндиликда вазирлик «янгича иш тартибига» ўтишини маълум қилди.

Жек Ма 2020 йил октябридан буён илк бор оммага кўриниш берди
20 январ 2021, 14:22

Жек Ма 2020 йил октябридан буён илк бор оммага кўриниш берди

Жек Ма куз фаслидан буён илк бор оммага кўриниш берди. Alibaba асосчиси 20 январ куни қишлоқдаги ўқитувчиларни қўллаб-қувватлаш дастурининг онлайн-маросимида иштирок этди.

Хорижий давлатларда ўқиб келган ёшлар у ердаги тажрибани тез ва шошилинч амалга оширмоқчи бўлади — президент
20 январ 2021, 14:13

Хорижий давлатларда ўқиб келган ёшлар у ердаги тажрибани тез ва шошилинч амалга оширмоқчи бўлади — президент

Шавкат Мирзиёев хорижда таълим олган ёшларни катта лавозимларга тайинлаганда уларда шошиб қолиш ҳолатлари кузатилаётганини таъқидлади. Давлат раҳбари бундай ёшларга миллий тарих ва қадриятларнинг ўрни ҳақида айтиб ўтди.

Депутатлар такси ҳайдовчиларидан лицензия талаб қилмаслик таклифини билдирди
20 январ 2021, 13:59

Депутатлар такси ҳайдовчиларидан лицензия талаб қилмаслик таклифини билдирди

Қонунчилик палатаси депутатлари шахсий автомобилда йўловчи ташишни лицензия талаб қилинадиган фаолият турлари рўйхатидан чиқариш таклифини билдиришди. Бу тегишли қонун лойиҳасини такомиллаштириш жараёнида кўриб чиқилиши маълум қилинди.

2020 йилги давлат дастурининг 70 дан ортиқ банди 10 ойгача кечикиб бажарилган
20 январ 2021, 13:40

2020 йилги давлат дастурининг 70 дан ортиқ банди 10 ойгача кечикиб бажарилган

«Юксалиш» УМҲ раиси Бобур Бекмурадов 2020 йилги давлат дастурининг 70 дан ортиқ банди 10 ойгача кечикиб бажарилганини маълум қилди. Унинг айтишича, масъул вазирлик ва идоралар «бажарилган» деб ҳисобот берган айрим вазифалар аслида бажарилмагани ҳам аниқланган.

Маҳмуд Истамов Бухоро вилояти прокурори лавозимига тайинланди
20 январ 2021, 12:33

Маҳмуд Истамов Бухоро вилояти прокурори лавозимига тайинланди

Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари Маҳмуд Истамов Бухоро вилоятига прокурор бўлди. У ушбу лавозимда ишдан олинган Дилшод Файзиевнинг ўрнини эгаллади.

Тошкентда Howo оғир юк автомашинаси Cobalt устига ағдарилди, бир киши вафот этди
20 январ 2021, 12:27

Тошкентда Howo оғир юк автомашинаси Cobalt устига ағдарилди, бир киши вафот этди

Тошкентнинг Бектемир туманида Howo оғир юк машинаси Cobalt устига ағдарилиб кетди. Ҳодиса натижасида Cobalt йўловчиси вафот этган.

Азизбек Икромов Маҳалла вазирлигидаги лавозимидан озод этилди
20 январ 2021, 12:18

Азизбек Икромов Маҳалла вазирлигидаги лавозимидан озод этилди

Ички ишлар вазири ўринбосари Азизбек Икромов Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди. У ўтган йилнинг феврал ойидан буён иккала лавозимда ҳам бир вақтнинг ўзида фаолият олиб борган.

Тошкент марказида ўртача нархда хизмат кўрсатувчи Hampton by Hilton меҳмонхонаси қурилмоқда
20 январ 2021, 12:07

Тошкент марказида ўртача нархда хизмат кўрсатувчи Hampton by Hilton меҳмонхонаси қурилмоқда

Тошкентда Халқаро Вестминистер университети рўпарасида ўртача нархларда хизмат кўрсатувчи Hampton by Hilton меҳмонхонаси қурилмоқда. Уни International Foodchain (KFC'ни бошқаради) таъсисчиларидан бири ва меҳмонхона иши билан шуғулланувчи тадбиркор очмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг