19 январь куни тахминан соат 21.30 да Юзрабод ва Козева кўчалари кесишмасида Damas ва ВАЗ-2115 автомашиналари тўқнашди, дея хабар берди Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.

ЙТҲ оқибатида ВАЗ-2115 автомашинаси йўловчилари — 18 ёшли Бухоро вилоятида туғилган Д.Б. ва 19 ёшли М.Ж. олган жароҳатлари сабабли воқеа жойида ҳаётдан кўз юмишди. ВАЗ-2115 ҳайдовчиси ва йўловчиси бадан шикастлари билан шифохонага етказилди.

ЙТҲнинг тахминий сабаби Damas ҳайдовчиси бурилиш вақтида тўғри йўлдан ҳаракатланиб келаётган ВАЗ-2115 автомобилига йўл бермагани бўлган. Натижада ВАЗ-2115 бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги дарахтга урилган.

Мазкур факт асосида Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми (транспорт воситалари ҳаракати қоидаларини бузиш оқибатида одамлар ўлишига сабаб бўлса) бўйича жиноий иш қўзғатилди. Тергов олиб борилмоқда.