Президент хорижда ўқиб келган ёшлар орасида у ўша мамлакатлардаги тажрибаларни Ўзбекистонда тезкорлик билан амалга ошириш бўйича Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев видеоселекторда айтиб ўтди.

«Ёшларга кенг имконият яратиб беряпмиз. Уларга катта-катта лавозимларни ишониб топширяпмиз. Уларда билим, истеъдод бор. Афсуски, айримлари миллий замин, миллий маънавиятимиздан узоқлашиб кетгани сезилиб қолмоқда. Уларнинг кўплари ўзлари ўқиб келган хорижий давлатлардаги тажрибани тез ва шошилинч амалга оширмоқчи бўляптилар, аммо бундай натижага ўша давлатлар бир неча юз йиллар давомида эришгани ҳақида улар ўйлаб кўрмаяпти», — деди президент.

Давлат раҳбари бундай ёшлар миллий тарих ва қадриятларни, ижтимоий муҳитни чуқур ўрганиши кераклигини таъкидлади.

«Афсуски атрофимиздаги барча сиёсий-ижтимоий жараёнларни чуқур тушуниб, таъсирчан тилда етказиб берадиган таҳлилчи ва экспертлар жуда кам», — дея қўшимча қилди Шавкат Мирзиёев.

Бундан ташқари, президент умуминсоний, миллий ва диний қадриятларга беписандлик ҳолатларига қарши курашнинг методологик асосларини шакллантириш лозимлигини таъкидлади.

«Шу маънода Маънавият ва маърифат, Тараққиёт стратегияси, Ислом цивилизацияси марказлари, ижтимоий-гуманитар йўналишдаги тадқиқот институтлари ҳақиқий ақл марказларига айланиши керак», — деди Шавкат Мирзиёев.