«Ўзбекистон металлургия комбинати» акциядорлик жамияти Кузатув кенгаши ҳамда комбинат раҳбариятининг кенгайтирилган таркибдаги йиғилишида Рашид Пирматов «Ўзбекистон металлургия комбинати» АЖнинг раҳбари лавозимига тайинланди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Aбдулла Арипов ҳам иштирок этди.

Рашид Пирматов кўп йиллар давомида «Ўзметкомбинат» AЖда фаолият юритиб келган.

Бундан ташқари, комбинат бошқарув раисининг биринчи ўринбосари ҳам ўзгарди. Ушбу лавозимга Дилшод Aхмедов тайинланди.