ЙҲХББ матбуот хизмати хабарига кўра, Тошкентда фуқаро Ф.М. турмуш ўртоғи билан биргаликда Cobalt автомашинасида йўлнинг хавфли бурилиш жойида тезликни камайтирган.

Шу вақтда Бектемир тумани томонидан хавфли бурилишга келган ҳайдовчи Р.М. (1997 й.т.) бошқарувидаги Howo оғир юк автомобили қарама-қарши йўлга чиқиб кетган.

Ф.М. имкон қадар автомобилини четган олишга ҳаракат қилган, аммо оғир юк автомобилининг ҳайдовчиси бошқарувини йўқотиши ва юк тортиб кетиши натижасида у Cobalt устига ағдарилган.

Тўқнашув натижасида Cobalt автомашинасида бўлган йуловчи К.М. (1988 й.т.) оғир тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этган.

Ҳолат юзасидан Ўрта Чирчиқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.