III чоракда кўчмас мулк нархлари сезиларли даражада ошди
14 октябр 2022, 11:24

III чоракда кўчмас мулк нархлари сезиларли даражада ошди

Жорий йилнинг III чорагида иккиламчи бозорда турар-жой нархлари 5,2%га, йил бошидан буён эса 18,1%га қимматлашди. Кўчмас мулк ижараси эса 14% га ошган. Нархларнинг ўсишига талабнинг ортиши, трансчегаравий пул ўтказмаларининг кўпайиши, қишлоқ хўжалиги пул тушумларининг ошиши таъсир кўрсатди.

Хитойнинг Exeed компанияси Ўзбекистон бозорига киришни режалаштирмоқда
14 октябр 2022, 10:39

Хитойнинг Exeed компанияси Ўзбекистон бозорига киришни режалаштирмоқда

Хитойнинг Exeed автомобил бренди Ўзбекистон бозорига киришни режалаштирмоқда. Компания 2023 йил бошида машиналар ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи.

Оҳангаронда бир гуруҳ шахслар 16 гектар ерни $1,4 млн эвазига сотишда гумонланмоқда
14 октябр 2022, 10:21

Оҳангаронда бир гуруҳ шахслар 16 гектар ерни $1,4 млн эвазига сотишда гумонланмоқда

Тошкент вилоятида уч нафар шахс тадбиркорга «Ангрен» ЭИЗ ҳудудидан 16 гектар ер олиб беришни ваъда қилиб, бунинг эвазига $1,4 млн сўраган. Улар келишилган суммадан $300 мингни олаётганда ушланди. Гумонланувчиларга ҳолат бўйича тегишли моддалар билан жиноят иши қўзғатилди.

Тонг вақти Тошкент туманида икки марта зилзила қайд этилди
14 октябр 2022, 10:10

Тонг вақти Тошкент туманида икки марта зилзила қайд этилди

Қозоғистоннинг Тошкентга яқин бўлган ҳудудида тонги соат 04:39 ва 05:16 да икки зилзила содир бўлди. Унинг кучи Тошкент туманида сезилди.

Иккита ЙТҲда бир киши ҳалок бўлди, олти киши жароҳат олди
14 октябр 2022, 09:39

Иккита ЙТҲда бир киши ҳалок бўлди, олти киши жароҳат олди

Жиззахда юз берган ЙТҲда Cobalt трактор тиркамасига урилиши оқибатида машинада бўлган мактаб ўқувчиси ҳалок бўлди, ҳайдовчи ва уч нафар вояга етмаган йўловчи жароҳатланди. Қорақалпоғистонда содир бўлган аварияда эса икки нафар вояга етмаган шахс жабрланди, улардан бири машина бошқарувида бўлган.

13 октябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
13 октябр 2022, 22:00

13 октябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Зўравонлик учун жазо кучайтирилиши, Самарқандда аёлга тегажоғлик қилгани учун 10 суткага қамалган «мулла», МДҲ Ташқи ишлар вазирлари Кенгаши йиғилишида иштирок этадиган Ўзбекистон делегацияси, 2030 йилда 41 млндан ошадиган аҳоли, нобуд бўлган тимсоҳ ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Чирчиқда 3 нафар ҳарбий хизматчи банкоматларга ҳужум қилди
13 октябр 2022, 17:59

Чирчиқда 3 нафар ҳарбий хизматчи банкоматларга ҳужум қилди

Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида 3 нафар шартнома асосида ишлайдиган ҳарбий хизматчи банкоматларни бузишга уринди. Ҳолат юзасидан Чирчиқ шаҳар ИИБ томонидан жиноят иши очилди. Улар тергов давомида гумонланувчи тариқасида жалб қилиниб, 1 нафарига нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Ташаббусли бюджет: синовдан янги амалиётлар сари
13 октябр 2022, 17:16

Ташаббусли бюджет: синовдан янги амалиётлар сари

Ташаббусли бюджет фуқароларнинг дахлдорлик ҳиссини сезиларли даражада ошириши ва ҳаёт сифатини яхшилаши мумкин. Қолаверса, у барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда самарали воситага айланиши мумкин, деб ёзади БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Матильда Димовска.

«Ўзмиллийбанк» ёлғон хабарлардан огоҳлантирди
13 октябр 2022, 17:00

«Ўзмиллийбанк» ёлғон хабарлардан огоҳлантирди

Фирибгарлик ҳолатларининг олдини олиш мақсадида «Ўзмиллийбанк» картадаги пул маблағларини ҳимоя қилишга ёрдам берадиган қоидалар билан ўртоқлашди.

Зўравонлик учун жазо кучайтирилади, қонунларга эса ўзгартишлар киритилади — Танзила Нарбаева
13 октябр 2022, 16:56

Зўравонлик учун жазо кучайтирилади, қонунларга эса ўзгартишлар киритилади — Танзила Нарбаева

Сенат раиси зўравонлик ҳолатларига қарши курашиш учун қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича ҳужжатлар пакети тайёрлангани ва яқинда президентга ахборот берилишини маълум қилди. «Жамоатчилик вакиллари „Ҳамма жим ўтирибди“, деган фикрда бўлмаслиги керак», — дея таъкидлади Танзила Нарбаева.

Ногиронлиги бўлган шахсларни касб-ҳунарга ўргатувчи «Имкониятлар маркази» ташкил этилади
13 октябр 2022, 16:54

Ногиронлиги бўлган шахсларни касб-ҳунарга ўргатувчи «Имкониятлар маркази» ташкил этилади

2022 йил давомида тажриба тариқасида Нукус ва Тошкент шаҳарларида ҳамда 2023 йилдан бошлаб қолган ҳудудларда «Имкониятлар маркази» фаолияти ташкил этилади. Улар ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилади ва касб-ҳунарга ўқитишга кўмаклашади.

Доллар, евро ва рублнинг расмий курслари яна кўтарилди
13 октябр 2022, 16:19

Доллар, евро ва рублнинг расмий курслари яна кўтарилди

АҚШ долларининг сўмга нисбатан расмий курси 12,94 сўмга қимматлаб, 11 108,25 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам кўтарилди.

Ҳафта бошида совуқ ва нам ҳаво кириб келади — Ўзгидромет
13 октябр 2022, 15:51

Ҳафта бошида совуқ ва нам ҳаво кириб келади — Ўзгидромет

17 октябрь куни Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 18−19 октябрда республиканинг қолган ҳудудларига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади. Бу кунларда ҳаво ҳарорати 8−10 даражага пасайиши кутилмоқда. Айрим ҳудудларда кучли ёмғир ёғиши мумкин.

Аҳоли томонидан сезилган инфляция кетма-кет бешинчи ой пасайишни қайд этди
13 октябр 2022, 15:13

Аҳоли томонидан сезилган инфляция кетма-кет бешинчи ой пасайишни қайд этди

МБ ҳисоботига кўра, сентябрь ойида аҳоли томонидан сезилган инфляция динамикаси пасайиб, 14,8 фоизни ташкил этди. Ҳудудлар бўйича юқори кўрсаткичлар Бухоро, Наманган вилоятлари ва Тошкент шаҳрида, паст кўрсаткичлар Навоий, Андижон ва Сурхондарё вилоятларида қайд этилди.

Видео: Invento болаларга мактабда мослашишга қандай ёрдам беради
13 октябр 2022, 15:00

Видео: Invento болаларга мактабда мослашишга қандай ёрдам беради

Нейропсихолог Нафиса Усмонхўжаева ва махсус таълимга муҳтож болаларни ўқитиш бўйича мутахассиси Керри-Лин ду Пласси болаларга индивидуал ёндашув ва инклюзивликнинг муҳимлиги ҳақида ўз фикрларини билдирдилар.

Ўзбекистон ва Эрон ўртасида соддалаштирилган виза режими жорий этилди
13 октябр 2022, 14:57

Ўзбекистон ва Эрон ўртасида соддалаштирилган виза режими жорий этилди

13 октябрдан Ўзбекистон ва Эрон ўртасида ишбилармон ва илмий доиралар, шунингдек, сайёҳлик гуруҳлари учун соддалаштирилган виза тартиби жорий этилди.

WizzAir Abu Dhabi авиакомпанияси Абу-Дабидан Самарқандга парвозларни йўлга қўяди
13 октябр 2022, 14:46 1

WizzAir Abu Dhabi авиакомпанияси Абу-Дабидан Самарқандга парвозларни йўлга қўяди

БААнинг WizzAir Abu Dhabi лоукостер авиакомпанияси 13 декабрдан Самарқандга парвозларни амалга оширади. Чипталар нархи 40 доллардан бошланади. Компания веб-сайтида дастлабки рейсларнинг нархи 90 доллар эканлиги кўрсатилган.

Бухоро аэропортини ДХШ асосида бошқариш имконияти кўриб чиқилмоқда
13 октябр 2022, 14:10

Бухоро аэропортини ДХШ асосида бошқариш имконияти кўриб чиқилмоқда

Транспорт вазирлиги ва Uzbekistan Airports вакилларининг Malaysia Airports Holdings Berhad (MAHB) компанияси билан бўлиб ўтган учрашувида Бухоро аэропортини модернизация қилиш ва давлат-хусусий шериклик асосида бошқариш учун тадбиркорларни жалб қилиш механизмлари муҳокама қилинди.

2025 йилгача хомашё ва ярим тайёр маҳсулотларга импорт божи бекор қилинди
13 октябр 2022, 13:47

2025 йилгача хомашё ва ярим тайёр маҳсулотларга импорт божи бекор қилинди

Президент қарори билан 2025 йилнинг 1 январига қадар 21 турдаги хомашё ва ярим тайёр маҳсулотлар импорт божидан озод қилинди. Шунингдек, «божхона ҳудудида қайта ишлаш» режими доирасида барча ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига божхона тўловлари тўланишини таъминлаш талаби бекор қилинди.

Шавкат Мирзиёев Остонада Режеп Таййип Эрдоған билан учрашув ўтказди
13 октябр 2022, 13:32

Шавкат Мирзиёев Остонада Режеп Таййип Эрдоған билан учрашув ўтказди

Остонада ўтаётган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш саммити доирасида Шавкат Мирзиёев Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған билан учрашди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг