Ички ишлар вазирининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари Азизбек Икромов президентнинг 18 январдаги фармони билан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди. Ушбу маълумотни «Газета.uz»га ИBВ матбуот хизмати тасдиқлади.

Азизбек Икромов 2019 йил ноябрь ойидан бери Ички ишлар вазирлиги раҳбарининг ўринбосари бўлиб фаолият юритади.

2020 йил февраль ойида у қўшимча равишда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг ўринбосари этиб тайинланган эди.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги президент фармони билан ўтган йилнинг февралида ташкил этилган. Жамиятда «Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойилининг тўлақонли ва самарали жорий этилишида ҳар томонлама кўмаклашиш, оилалар ва маҳаллалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан яқин ҳамкорлигини ўрнатиш вазирликнинг асосий вазифа ва фаолият йўналишларидан бири ҳисобланади.