ИИББ матбуот хизмати хабарига кўра, полковник Холматов Тимур Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг ўринбосари — Хавфсиз турзмни таъминлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Шу билан бирга, полковник Шамсутдинов Хусниддин Тошкент шаҳар ИИББ Молия ва моддий-техника таъминоти бошқармаси бошлиғи вазифасига тайинланди.

14 январь куни президент Шавкат Мирзиёев Тошкент ИИББ бошлиғи Азиз Тошпўлатовга Генерал-майор унвони аванс билан топширилгани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу унвон Ўзбекистон тарихида фақат икки маротаба ёш ходимга берилганлиги ва Азиз Тошпўлатов энг ёш генерал-майор бўлганлиги таъкидлаб ўтилган.