Жефф Безос Amazon компанияси директорлигидан кетади
3 феврал 2021, 10:22

Жефф Безос Amazon компанияси директорлигидан кетади

Дунёнинг энг бой одамларидан бири бўлган Жефф Безос Amazon компанияси директорлик лавозимидан кетди. Эндиликда у компаниянинг директорлар кенгашини бошқаради. Amazon раҳбари вазифасини веб-сервислар бош директори Энди Ясси эгаллайди.

Наманганда 4 балли зилзила содир бўлди
3 феврал 2021, 09:53

Наманганда 4 балли зилзила содир бўлди

Кечаси Наманганда 4 балли зилзила қайд этилди. Унинг эпицентри Наманган вилоятининг Чортоқ туманида бўлган.

«Рақобатсиз натижа бўлмайди». Президент партия раҳбарлари билан учрашди
3 феврал 2021, 09:00 1

«Рақобатсиз натижа бўлмайди». Президент партия раҳбарлари билан учрашди

«Биз мамлакатнинг иқтисодий-ижтимоий ҳаёти билан боғлиқ деярли барча масалаларни президент ҳужжатлари билан тартибга солишга мажбур бўляпмиз», — дея таъкидлади президент сиёсий партия раҳбарлари билан учрашувда. Унинг сўзларига кўра, депутатлар ташаббуси билан таклиф этилган қонунлар сони «бармоқ билан санарли».

Алексей Навальний 3,5 йилга қамалди
3 феврал 2021, 08:55

Алексей Навальний 3,5 йилга қамалди

Суд Россия мухолифати етакчиси Алексей Навальнийга тайинланган шартли ҳукмни қамоқ жазосига ўзгартирди — у 3,5 йилгача озодликдан маҳрум қилинди. Навальний умумий режимдаги колонияга жойлаштирилади.

Тошкентда ноқонуний бунёд этилаётган кўп қаватли уй қурилиши тўхтатилди
2 феврал 2021, 22:36

Тошкентда ноқонуний бунёд этилаётган кўп қаватли уй қурилиши тўхтатилди

Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси Яккасарой туманида кўп қаватли уй қурилиши қонунбузарликлар сабабли тўхтатилди. Қурувчи ишларни инспекцияни хабардор қилмасдан бошлаган, объектда муаллифлик ва техник назорат ўтказмаган.

Жаҳон янгиликлари дайжести
2 феврал 2021, 21:23

Жаҳон янгиликлари дайжести

Исроил ва Косово дипломатик алоқаларни ўрнатгани, Хитойда коронавирусга қарши сохта вакциналарнинг мусодара қилингани, Google компаниясининг камситиш ҳолатлари учун 3,8 млн доллар тўлаши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Хонанда Жасур Умиров 5 йилга қамалди
2 феврал 2021, 20:56

Хонанда Жасур Умиров 5 йилга қамалди

Суд хонанда Жасур Умировни лицей ўқувчисини зўрлашда айбдор деб топди ва 5 йилга озодликдан маҳрум қилди. Ушбу ишда иштирок этган яна икки киши жиноятни яширгани ва ёлғон гувоҳлик бергани учун 1,5 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Жазони ижро этиш бош бошқармасига янги раҳбар тайинланди
2 феврал 2021, 17:24

Жазони ижро этиш бош бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Навоий вилояти ИИБ бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган полковник Турсунов Рустам Рахмонович ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Дилшод Кенжаев президент маслаҳатчисининг ўринбосари этиб тайинланди
2 феврал 2021, 16:45

Дилшод Кенжаев президент маслаҳатчисининг ўринбосари этиб тайинланди

2018 йилдан бери Халқ таълими вазири ўринбосари лавозимида ишлаган Дилшод Кенжаев президент маслаҳатчисининг ўринбосари бўлди.

Тошкентда пенсия пулларини «еб кетган» «Халқ банки» кассирига жиноят иши қўзғатилди
2 феврал 2021, 16:40

Тошкентда пенсия пулларини «еб кетган» «Халқ банки» кассирига жиноят иши қўзғатилди

Мирзо Улуғбек тумани «Халқ банки» филиали сайёр касса ҳисобчиси 170 млн сўм миқдоридаги пенсия ва нафақаларни талон-тарож қилганлиги аниқланди. Банк ҳодими ушбу пулларни ўтган йилнинг сентябрь ойидан буён тарқатмасдан, ўзлаштиргани маълум бўлди.

Тошкент вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
2 феврал 2021, 16:40

Тошкент вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Зуҳра Мирғозиева Тошкент вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Ойлигидан олиб қолинаётган ўқитувчилар шикоят қилиши учун ишонч рақамлари маълум қилинди
2 феврал 2021, 16:29

Ойлигидан олиб қолинаётган ўқитувчилар шикоят қилиши учун ишонч рақамлари маълум қилинди

Халқ таълими тизимидаги турли ноҳақликлар, юзага келган муаммоли вазиятларда мурожаат қилиш мумкин бўлган ишонч рақамлари эълон қилинди. Бундан ташқари, ўқитувчиларнинг ёзма равишда шикоятларини йўллаш имконияти мавжуд бўлган web-платформа йўлга қўйилди.

Маҳалла қўмиталари учун 1,7 трлн сўмга 3000 га яқин бино қурилади
2 феврал 2021, 16:13

Маҳалла қўмиталари учун 1,7 трлн сўмга 3000 га яқин бино қурилади

Ўзбекистонда 2021−2022 йилларда маҳалла қўмиталари учун 2951 та бино қурилиши режалаштирилган. Бунинг учун жами 1,7 трлн сўмдан (161,6 млн доллар) маблағ ажратилади.

«Рустам кимлигини ҳеч ким билмайди». Польшалик журналист ТИВ билан учрашув ҳақида
2 феврал 2021, 15:43

«Рустам кимлигини ҳеч ким билмайди». Польшалик журналист ТИВ билан учрашув ҳақида

Ўзбекистон ТИВ ходими томонидан унга шилқимлик қилинганини айтган польшалик журналист Агнешка Пикулицка вазирлик билан учрашганлигини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, ТИВ ҳолат бўйича текширув ўтказолмайди, чунки Рустам кимлигини ҳеч ким билмайди. Журналист уни ТИВда бир неча маротаба кўрганлигини айтмоқда. Сенат раиси Танзила Нарбаева ҳолатга муносабат билдириб, ҳодиса пухта ўрганилиб, айбдорлар жазоланишини таъкидлади. «Аммо бу республикада амалга оширилаётган ислоҳотларга соя солмаслиги лозим», — деди Нарбаева.

Навоийда геотуризм доирасида сайёҳларга олтин қазиб олиш кўрсатилади
2 феврал 2021, 15:06

Навоийда геотуризм доирасида сайёҳларга олтин қазиб олиш кўрсатилади

Келгусида Амантойтов ва Довгизтов конларини сайёҳлар ташриф буюрадиган туристик масканга айлантириш режалаштирилган. Конларда хорижий ва маҳаллий сайёҳларга олтин қазиб олиш жараёни кўрсатилади.

Тожикистондан Ўзбекистонга электр энергияси етказиб берилиши тўхтатилди
2 феврал 2021, 14:17

Тожикистондан Ўзбекистонга электр энергияси етказиб берилиши тўхтатилди

Тожикистон Ўзбекистонга электр энергияси етказиб беришни тўхтатди. Ушбу қарор мамлакатнинг барча дарёларида сув оқими камайиши натижасида чекловлар жорий этилгани сабабли қабул қилинди.

ОТМга киришда мактаб битирувчиларининг баҳоларини ҳисобга олиш тартиби белгиланмоқда
2 феврал 2021, 12:23

ОТМга киришда мактаб битирувчиларининг баҳоларини ҳисобга олиш тартиби белгиланмоқда

2023−2024 ўқув йилидан бошлаб ОТМга кириш имтиҳонларида мактаб битирувчиларининг сўнгги 6 йиллик баҳолари ўртача кўрсаткичини инобатга олиш режалаштирилмоқда. Ўртача кўрсаткич тест синовлари тугагач, танловдан олдин қўшилиши таклиф этилган. Қабул тестларида максимал баллнинг 30 фоизидан кам балл тўплаган абитуриентлар квота бўйича танловда иштирок этмаслиги белгиланмоқда.

Сенат Конституция ва бошқа қонунларга ўзгартиришлар киритиш масаласини кўриб чиқади
2 феврал 2021, 12:11

Сенат Конституция ва бошқа қонунларга ўзгартиришлар киритиш масаласини кўриб чиқади

Олий Мажлис Сенати 5 февраль куни бўлиб ўтадиган 12-ялпи мажлисда бир қатор қонунлар, шунингдек, Конституцияга ўзгартиришлар киритиш масаласини кўриб чиқади.

«Британча» коронавирус: қисқа саволларга батафсил жавоблар
2 феврал 2021, 11:43

«Британча» коронавирус: қисқа саволларга батафсил жавоблар

Ўзбекистонда ҳам аниқланган коронавируснинг «британча» штамми ҳақиқатан ҳам юқувчанми, унинг эски штаммлардан қандай фарқи бор, аввал коронавирусга чалинганларга ҳам юқиши мумкинми, вакциналар уларга таъсир кўрсата оладими ва бошқа саволларга батафсил жавоблар.

Фарғонада «Tico» йўл четида кетаётган фуқарони уриб юборди. Пиёда вафот этди
2 феврал 2021, 11:32

Фарғонада «Tico» йўл четида кетаётган фуқарони уриб юборди. Пиёда вафот этди

Фарғона вилоятида «Tico» ҳайдовчиси йўлнинг четида ҳаракатланаётган пиёдани уриб юборган. Фуқаро тан жароҳатидан вафот этди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг