Ойлик маошдан солиққа ариза ёздирмасдан, мажбурий тўлов ушлаб қолиниши бўйича мурожаатга халқ таълими вазири ўринбосари Темур Комилов муносабат билдирди.

«Ҳар қандай жамиятга тўловлар, взнослар, ажратмалар ходимлардан ёзма розилигисиз ёки мажбурлаган ҳолда ушлаб қолиниши мумкин эмас», — деди у.

Халқ таълими тизими ходимлари ноҳақликларга дуч келганда 1006 ва +998999881006 рақамларига қўнғироқ қилишлари сўралди. Бундан ташқари, www.ustozovozi.uzedu.uz платформаси йўлга қўйилиб, тизимдаги ходимларга қилинган ноҳақликлар бўйича мурожаатлар аниқ манзил билан кўрсатилса, чора кўрилиши ҳақида маълум қилинди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Халқ таълими вазирлиги мактаб таълимини ривожлантириш бўйича ғоялар ва таклифлар порталини (idea.uzedu.uz) ишга туширгани ҳақида хабар берган эдик.