Фарғона вилояти Риштон туманида 30 январь куни фуқаро Х.А. «Tico» автомашинасини «Юқори Авазбой» маҳалласи бўйлаб бошқариб кетаётганида ЙТҲ содир этди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Х.А. йўл четида кетаётган пиёда Б.А.ни уриб юбориши оқибатида Б.А. тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этди.

Ҳолат юзасидан ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлишига сабаб бўлса) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.