АТ «Халқ банки» Мирзо Улуғбек филиалнинг сайёр касса ҳисобчи-назоратчиси Т.Т. 2020 йилнинг сентябрь ойидан жорий йилнинг январь ойига қадар бўлган даврда ўзига ишониб топширилган пулларни ўзлаштириб олганлиги аниқланди. Бу хақда Бош прокуратура матбуот хизмати «Газета.uz»га хабар берди.

Маълумотларга кўра, Т.Т. 170 млн сўм пенсия ва нафақа пулларини эгаларига тарқатмасдан, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.

Ҳолат юзасидан Т.Т.га нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми (жуда кўп миқдорда ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.