Зуҳра Мирғозиева Тўраевна Тошкент вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди, дея хабар берди Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.

Зуҳра Мирғозиева шу пайтгача Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.