Полковник Турсунов Рустам Рахмонович ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди, дея хабар берди ИИВ матбуот хизмати.

Тайинловга қадар Рустам Турсунов Навоий вилояти ИИБ бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

У ушбу лавозимда 2018 йил февраль ойидан ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармаси бошлиғи — ички ишлар вазири ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган полковник Бахромбек Адиловнинг ўрнини эгаллади.