Дунёнинг энг бой одамларидан бири Жефф Безос Amazon компанияси бош директори лавозимидан кетишини маълум қилди. У бу ҳақда компаниянинг ходимларига йўллаган хатида хабар берган.

Компания раҳбари сифатида унинг ўрнини Амазон веб-сервислари бош директори Энди Ясси эгаллайди. Истеъфога чиққандан сўнг, Безоснинг ўзи компаниянинг директорлар кенгашини бошқаради.

«Ижрочи раис сифатида мен ўз кучимни, эътиборимни янги маҳсулотлар ва дастлабки ташаббусларга йўналтириш ниятидаман. Энди компанияда яхши танилган ва деярли мен каби Amazon’да ишлаган. У ажойиб раҳбар бўлади ва мен унга тўлиқ ишонаман «, — деди Безос.

2013 йилда Безос АҚШнинг энг йирик газеталаридан бири The Washington Post’ни сотиб олган. Безоснинг ўз инвестиция ва хайрия жамғармаси бор. У Google, Twitter и AirBnb’нинг инвесторларидан бири ҳисобланади.