Исроил ва Косово дипломатик алоқаларни ўрнатди

Исроил ва Косово 1 февраль куни расмий равишда дипломатик алоқаларни ўрнатишди. Косово мусулмонлар яшайдиган ҳудуд бўлиб, Қуддусни Исроил пойтахти деб тан олди. Қуддус ва Приштина ўртасида Zoom орқали ўтказилган маросимда Исроил ташқи ишлар вазири Габи Aшкенази ва косоволик ҳамкасби Мелиза Харадинай Стублла ўзаро алоқалар тўғрисида қўшма декларацияни имзолашди. Aшкенази Косовонинг Қуддусда элчихона очиш ҳақидаги расмий талабини маъқуллаганини айтди. «Исроил ва Косово ўртасидаги муносабатларнинг ўрнатилиши минтақада сўнгги ойларда юз берган кўплаб ўзгаришларни акс эттирувчи муҳим ва ҳаракатга келтирувчи тарихий қадамдир», — деди Исроил вакили. Шундай қилиб, ташқи ишлар вазирлари иккита ҳамкорлик шартномасини имзоладилар: бири — дипломатик алоқаларни ўрнатиш учун, иккинчиси — Исроилнинг Mashav халқаро ривожланиш агентлиги фаолияти учун. Исроил илк бор бошқа мамлакат билан виртуал алоқаларни ўрнатди. — The Times of Israel.

Туркия янги конституция ишлаб чиқиши мумкин

Туркия президенти Таййип Эрдоған мамлакатнинг янги конституцияни ишлаб чиқиши мумкинлигини маълум қилди. «Эҳтимол, Туркиянинг янги конституциясини муҳокама қилиш вақти келгандир. Биз буни келгуси даврда бошлашимиз мумкин», — деди у Aнқарадаги матбуот анжуманида. Президентнинг сўзларига кўра, «бу жараён шаффоф тарзда амалга оширилиши керак». «Якуний матн миллатнинг хоҳишига кўра тақдим этилиши керак», — дея қўшимча қилди у. Туркиянинг амалдаги конституцияси бир неча бор ўзгартирилган. Сўнгги ўзгаришлар республиканинг конституциявий тузумининг республикачиликдан президентликгача ўзгаришига олиб келди. — ТАСС.

Хитойда коронавирусга қарши сохта вакциналар мусодара қилинди

Хитой полицияси махсус операция пайтида катта миқдордаги сохта коронавирус вакцинаси мусодара қилинди. Умуман олганда, уч мингдан ортиқ дозадаги қалбаки препаратлар топилган. Ишлаб чиқариш мобайнида оддий эритмадан фойдаланилган. 80 дан ортиқ киши ҳибсга олинди. Маълум қилинишича, жиноятчилар ўзларининг «вакциналарини» оширилган нархларда сотишган. Айни вақтда мамлакатда расмий эмлаш фуқаролар учун бепул ва фақат лицензияга эга марказларда амалга оширилади. Хитойда вакцинация кампанияси Sinovac томонидан амалга оширилмоқда. — Синьхуа.

Украина журналистларга қарши жиноятлар учун жавобгарликни кучайтирди

Украина Олий Радаси журналистларга қарши жиноятлар учун жиноий жавобгарликни кучайтирадиган қонун қабул қилди. Кодекснинг янгиланган таҳрири журналистни, унинг яқин қариндошларини ёки оила аъзоларини ўлдириш, зўравонлик қилиш ёки мол-мулкига зарар етказиш таҳдиди учун 7−14 йилгача озодликдан маҳрум қилиш шаклида жиноий жавобгарликни назарда тутади. Жазо журналистнинг ҳуқуқий касбий фаолияти билан боғлиқ равишда қасддан калтаклаганлик, енгил, ўртача ёки оғир тан жароҳати етказганлик учун, бир неча марта ёки бир гуруҳ шахслар ёки уюшган гуруҳ томонидан олдиндан келишилган ҳолда содир этилганлиги учун жазо билан таъминланади. Журналист томонидан тўпланган, қайта ишланган, тайёрланган материаллар ва техник воситаларнинг ноқонуний олиб қўйилиши 8500−17000 гривна (300−600 доллар) миқдорида жарима солишга ёки олти ойгача ҳибсга олиш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилишга сабаб бўлади. Журналистнинг маълумот олиш ҳуқуқини ноқонуний равишда рад этиш, айрим мавзуларни ёритишни ноқонуний равишда тақиқлаш, шахсларни намойиш қилиш, ҳокимият субъектини танқид қилиш, шунингдек, журналистнинг ҳуқуқий касбий фаолиятига ҳар қандай қасддан тўсқинлик қилиш жазоланади. — Украина Олий Радаси.

Google камситиш ҳолатлари учун 3,8 млн доллар тўлайди

Alphabet шўъба корхонаси бўлган Google компаниянинг Калифорния ва Вашингтон штатларидаги бир қатор бўлинмаларида иш жойидаги камситиш ва ходимларга тўвон пулини тўлаш мақсадида 3,8 млн доллардан кўпроқ пул ажратишга рози бўлди. AҚШ Меҳнат вазирлиги томонидан эълон қилинган келишувга биноан ушбу маблағларнинг деярли 1,4 млн доллари муҳандислик лавозимларида ишлайдиган Google компаниясининг 2,5 мингдан ортиқ аёл ходимларига иш ҳақи қарзини тўлашга сарфланади. Кейинги беш йил ичида Калифорния штатидаги (Маунтин-Вью), Вашингтон штатида (Сиэтл ва Киркланд), шунингдек Нью-Йоркдаги офисда жойлашган Google компаниясининг бир нечта офисларида муҳандисларнинг иш ҳақини тўғрилаш учун камида 1,25 млн доллар ажратилади. Бундан ташқари, компания камситилмаслик учун ишга ёллаш ва тўлаш қоидаларини кўриб чиқишга ва келишмовчиликларни тузатишга розилик берди, дейилади AҚШ Меҳнат вазирлиги баёнотида. — АҚШ Меҳнат вазирлиги.

SpaceX орбитага тўлиқ фуқаролик экипажини чиқаради

Илон Маскнинг SpaceX компанияси тижорат Inspiration4 дастури доирасида Falcon 9 ракетасини тўлиқ фуқаролик экипажи бўлган Dragon космик кемаси билан орбитага 2021 йил 4-чорагидан олдин учиришни режалаштираётганини маълум қилди. Тўрт киши орбитага учади. Тахминларга кўра, улар бир неча кун давомида орбитада, Ер атрофида ҳар 90 дақиқада айланиб чиқишади. Маълум қилинишича, иштирокчилардан бири Shift4 Payments компаниясининг асосчиси ва бош ижрочи директори Жаред Айзекмандир. Шунингдек, Айзекман ҳали танланмаган қолган уч аъзонинг парвозига ҳомийлик қилади. SpaceX жамоани жалб қилиш учун яна 26 кун ажратди. Танловда иштирок этиш учун лойиҳанинг веб-сайтида мурожаат қилса бўлади. — SpaceX.