Шавкат Мирзиёев Хитойга етиб борди
23 январ 2024, 20:52

Шавкат Мирзиёев Хитойга етиб борди

Президент Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга давлат ташрифи билан Хитойга етиб борди. Эртага, 24 январь куни у мамлакат раҳбари Си Цзиньпин билан музокаралар ўтказади.

Марказий банк — меҳнат бозоридаги тенденциялар ҳақида
23 январ 2024, 20:41

Марказий банк — меҳнат бозоридаги тенденциялар ҳақида

Меҳнат бозоридаги вазият барқарорлигича қолмоқда: ишсизлик даражаси 8,1 фоизгача пасайган, жорий йил кўрсаткич 7,5−8 фоизгача тушиши прогноз қилинмоқда. Меҳнат миграциясида географик диверсификация кузатилмоқда, Россиядан пул ўтказмалари улуши 87 фоиздан 78 фоизга камайди.

Ўзбекистон Осиё Кубогининг нимчорак финалига чиқди
23 январ 2024, 19:37

Ўзбекистон Осиё Кубогининг нимчорак финалига чиқди

Ўзбекистон футболчилари Австралия билан дуранг ўйнаб, Осиё Кубогининг 1/8 финал босқичига чиқди (видео, фото, статистика).

Садир Жапаров: «Оқим манбаида турибмиз ва сув бермаймиз, деб баҳслашиш — бемаънилик»
23 январ 2024, 17:51

Садир Жапаров: «Оқим манбаида турибмиз ва сув бермаймиз, деб баҳслашиш — бемаънилик»

Қирғизистон президенти Садир Жапаров давлат қарзи, сув тақчиллиги, Қамбарота-1 ГЭС ва Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилиши масалалари ҳақида интервью берди. «Оқим манбаида турибмиз ва сув бермаймиз, деб баҳслашиш — бемаънилик», — дея таъкидлади у.

«Шарқ» биноларининг аксарияти аянчли аҳволда ва тўлиқ реконструкцияга муҳтож — Маданий мерос агентлиги
23 январ 2024, 17:16

«Шарқ» биноларининг аксарияти аянчли аҳволда ва тўлиқ реконструкцияга муҳтож — Маданий мерос агентлиги

Маданий мерос агентлиги «Шарқ» нашриёти бинолари маданий мерос объектлари рўйхатидан чиқарилишини изоҳларкан, «аксарияти аянчли ҳолатида экани ва тўлиқ реконструкцияни тақозо этиши»ни билдирди. Бинолар 2023 йилнинг октябрида ДАБА ишчи гуруҳи билан бирга ўрганилган.

2023 йилда газ қазиб олиш 5 млрд куб метрга қисқарди, бензин ишлаб чиқариш ва кўмир қазиб олиш ошди
23 январ 2024, 15:37

2023 йилда газ қазиб олиш 5 млрд куб метрга қисқарди, бензин ишлаб чиқариш ва кўмир қазиб олиш ошди

2023 йил охирида Ўзбекистонда газ қазиб олиш қарийб 5 млрд куб метрга камайди. Нефт ва газ конденсати ишлаб чиқариш ҳам қисқарди. Шу билан бирга, кўмир қазиб олиш 15,5 фоизга — 6,2 млн тоннагача кўпайди. Электр энергияси, бензин ва дизел ишлаб чиқариш ҳам ошди.

Тошкентда ҳаво сифати қандай яхшиланади? Экология вазирлиги — шошилинч чоралар лойиҳаси ҳақида
23 январ 2024, 15:22

Тошкентда ҳаво сифати қандай яхшиланади? Экология вазирлиги — шошилинч чоралар лойиҳаси ҳақида

Экология вазирлиги «Газета.uz»га Тошкент шаҳрида ҳаво сифатини яхшилаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар лойиҳаси ҳақида маълумот берди. Иссиқхона ҳамда заводларда чанг-газ филтрларини ўрнатиш, Аи-80, ИЭСларда кўмир ҳамда мазутдан фойдаланишни тақиқлаш ва бошқалар шулар жумласидандир.

Россия Украинага қарши кенг кўламли ракета зарбаларини йўллади
23 январ 2024, 15:06

Россия Украинага қарши кенг кўламли ракета зарбаларини йўллади

Россия қўшинларининг Украина шаҳарлари, жумладан, Киев ва Харьковга берган йирик ракета зарбалари туфайли камида 5 киши ҳалок бўлди, 60 га яқин киши жароҳатланди.

АҚШ Ўзбекистонга 131 тонна озиқ-овқат ёрдамини етказиб берди
23 январ 2024, 14:19

АҚШ Ўзбекистонга 131 тонна озиқ-овқат ёрдамини етказиб берди

АҚШ ўзининг USAID дастури орқали Ўзбекистонга қиймати 420 минг доллардан зиёд бўлган 131 тонна озиқ-овқат ёрдамини етказди. Бу орқали туберкулёз ва руҳий саломатлик муассасаларидаги беморлар, ногиронлиги бўлган болалар ва кексалар 6,5 млн порция озиқ-овқат билан таъминланади.

Ўзбекистонда болаларнинг 74 фоизи мактабгача таълим билан қамраб олинган
23 январ 2024, 14:04

Ўзбекистонда болаларнинг 74 фоизи мактабгача таълим билан қамраб олинган

Ўзбекистонда 3 млн нафарга яқин 3−7 ёшли бола бор. Уларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражаси 74 фоизни ташкил қилмоқда. Мамлакатда бу кўрсаткични 2026 йилгача 80 фоизга, 2030 йилга бориб, 100 фоизга етказиш режа қилинган.

«Тошкент атрофида „яшил ҳалқа“ ўрнига „кулранги“ шаклланди». Экология вазирлиги — ҳаво ифлосланиши ҳақида
23 январ 2024, 12:41

«Тошкент атрофида „яшил ҳалқа“ ўрнига „кулранги“ шаклланди». Экология вазирлиги — ҳаво ифлосланиши ҳақида

Тошкент атрофида кўмирдан фойдаланадиган иссиқхоналар сабаб «яшил ҳалқа» ўрнига «кулранг ҳалқа» ҳосил бўлди, деб хабар қилди Экология вазирлиги «Газета.uz»га. Вазирлик ҳаво ифлосланишининг бошқа асосий сабабларини санаб ўтди.

Президент «Соғлиқни сақлаш лойиҳалари маркази»ни очиш таклифини маъқуллади
23 январ 2024, 11:13 1

Президент «Соғлиқни сақлаш лойиҳалари маркази»ни очиш таклифини маъқуллади

ССВ тузилмасида «Соғлиқни сақлаш лойиҳалари маркази» лойиҳа офисини очиш режа қилинмоқда. Ташкилот давлат тиббий суғурта, кафолатланган бепул хизмат, дори пакети тизими ва бошқаларни жорий этади. Марказ давлат харидлари шаффофлигини ошириш, фармацевтика соҳасини ислоҳ қилиш кабиларга кўмаклашади.

Жамоат транспорти тизимидаги камчиликлар юзасидан транспорт вазирига сенатор сўрови юборилди
23 январ 2024, 10:46

Жамоат транспорти тизимидаги камчиликлар юзасидан транспорт вазирига сенатор сўрови юборилди

Сенатор Фарход Боқиев транспорт вазири Илҳом Маҳкамовга жамоат транспорти тизимидаги камчиликлар, жумладан, айрим ҳайдовчиларда муомала маданиятининг етарли эмаслиги, кунлик «план»дан тўлиқ воз кечилмагани ва аҳоли томонидан мурожаатлар сонининг ортгани сабаб сўров юборди.

Ўзбекистон 2027−2029 йилларда Қўшилмаслик ҳаракатига раислик қилади
23 январ 2024, 09:50

Ўзбекистон 2027−2029 йилларда Қўшилмаслик ҳаракатига раислик қилади

Қўшилмаслик ҳаракатининг барча аъзолари 2027−2029 йилларда ҳаракат раислигига Ўзбекистон номзодини қўллаб-қувватлади.

«Шарқ» нашриёти бинолари Моддий маданий мерос объектлари рўйхатидан чиқарилди
23 январ 2024, 09:08

«Шарқ» нашриёти бинолари Моддий маданий мерос объектлари рўйхатидан чиқарилди

Тошкент шаҳар Буюк Турон кўчаси 41-уйда жойлашган «Шарқ» нашриёт-матбаа корхонаси бинолари Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатидан чиқарилди. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 январдаги қарори билан Миллий рўйхатга тегишли ўзгартириш киритилган.

Ўзбекистонда ҳаво сифати бўйича миллий стандартлар ишлаб чиқилади
23 январ 2024, 09:04

Ўзбекистонда ҳаво сифати бўйича миллий стандартлар ишлаб чиқилади

Ўзбекистонда ҳаво сифатига оид миллий стандартлар ишлаб чиқилади. ЖССТ тавсияларига географик ва иқлимий хусусиятлар туфайли эришиш қийин, ҳеч бир мамлакатдаги кўрсаткичлар ЖССТ стандартига мувофиқ эмас, дея таъкидлади Экология вазирлиги. Ҳаво билан боғлиқ касалликлар бўйича ҳам ўрганишлар бошланди.

British Management University 2024−2025 ўқув йили учун қабул бошланганини эълон қилди
23 январ 2024, 09:00

British Management University 2024−2025 ўқув йили учун қабул бошланганини эълон қилди

British Management University 2024−2025 ўқув йили учун ҳужжатларни қабул қилишни бошлади. Абитуриентлар молия ва банк, лойиҳаларни бошқариш, рақамли маркетинг ҳамда бошқа йўналишларни танлаши мумкин.

Ўзбекистонда Jadidlar.uz платформаси ишга туширилди
23 январ 2024, 08:03

Ўзбекистонда Jadidlar.uz платформаси ишга туширилди

Фанлар академияси Тарих институти жамоаси томонидан икки йил давомида яратилган Jadidlar.uz платформаси тест режимида иш бошлади. Лойиҳа учун 1 млрд сўмлик грант маблағи ажратилган. Унга 250 га яқин жадид ҳақида маълумотлар киритилган.

2023 йилда аҳоли жон бошига умумий даромадларнинг реал ўсиши секинлашиб, 102,4 фоиз бўлди
23 январ 2024, 07:44

2023 йилда аҳоли жон бошига умумий даромадларнинг реал ўсиши секинлашиб, 102,4 фоиз бўлди

2023 йилда аҳоли жон бошига умумий даромадларнинг реал ўсиши 102,4 фоизни ташкил этди (2022 йилда 107,3 фоиз). Мамлакат бўйича жон бошига умумий даромадлар 20 млн сўмни ташкил этди, энг юқори кўрсаткич Тошкентда (44,4 млн сўм), энг қуйи кўрсаткич эса Қорақалпоғистонда (14,5 млн сўм) қайд этилди.

Эпицентри Хитойда бўлган зилзила Ўзбекистонда сезилди
22 январ 2024, 23:44

Эпицентри Хитойда бўлган зилзила Ўзбекистонда сезилди

Тошкент шаҳри ва Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида 3−4 балли зилзила сезилди. Унинг эпицентри Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном вилоятида, Қирғизистон билан чегарада жойлашган. Зилзила эпицентрда 7 баллни ташкил қилган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг