Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё Кубоги гуруҳ босқичининг учинчи тури доирасида Австралия билан кечган ўйинда дуранг натижа қайд этди. 23 январь куни Қатарда бўлиб ўтган учрашув 1:1 ҳисобида якунланди.

Ҳисоб биринчи бўлим охирида очилди. 45+1' дақиқада австралияликлар мутахассислар баҳсли деб атаган вазиятдан пенальти ишлаб олди. Чунки ўша вазиятда тўп ярим ҳимоячи Одилжон Ҳамробековнинг қўлига футболчи йиқилиб, таянч қўлини ерга қўйган вақтида текканди. Шунга қарамай, ҳакам эпизодни VAR орқали текшириб, пенальти белгилашга қарор қилди, уни Мартин Бойл голга айлантирди.

79 дақиқада захирадан майдонга тушган Жалолиддин Машарипов ва Азиз Турғунбоевларнинг саъй-ҳаракатлари эвазига ҳисоб тенглашди. Машарипов тўпни жарима майдончасига ошириб берди, Турғунбоев эса уни боши билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди. Бу гол Австралияга қарши кечган бешта учрашувда ўзбекистонликлар урган биринчи гол бўлди.

2023 йилги осиё кубоги, австралия, футбол

Шу тариқа, бош мураббий Сречко Катанец шогирдлари 5 очко билан «B» гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаб, Осиё Кубогининг 1/8 финалига йўл олди. Миллий терма жамоа гуруҳ босқичини мағлубиятсиз якунлади — Ҳиндистон устидан ғалаба, Сурия ва Австралия билан дуранг.

Австралия гуруҳда 7 очко билан биринчи ўринни эгаллаган бўлса, параллель ўйинда Ҳиндистонни мағлуб этган (1:0) Сурия учинчи поғонага жойлашди.

Статистика

2023 йилги осиё кубоги, австралия, футбол

Видео

Фото

2023 йилги осиё кубоги, австралия, футбол
2023 йилги осиё кубоги, австралия, футбол2023 йилги осиё кубоги, австралия, футбол2023 йилги осиё кубоги, австралия, футбол2023 йилги осиё кубоги, австралия, футбол2023 йилги осиё кубоги, австралия, футбол2023 йилги осиё кубоги, австралия, футбол2023 йилги осиё кубоги, австралия, футбол2023 йилги осиё кубоги, австралия, футбол2023 йилги осиё кубоги, австралия, футбол2023 йилги осиё кубоги, австралия, футбол2023 йилги осиё кубоги, австралия, футбол2023 йилги осиё кубоги, австралия, футбол2023 йилги осиё кубоги, австралия, футбол2023 йилги осиё кубоги, австралия, футбол2023 йилги осиё кубоги, австралия, футбол2023 йилги осиё кубоги, австралия, футбол