Январь-апрель ойларида Ўзбекистонда 29,5 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилди
31 май 2021, 11:57

Январь-апрель ойларида Ўзбекистонда 29,5 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилди

2021 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистонда давлат мулкчилигидаги ташкилотлар томонидан жами 1 трлн 268,2 млрд сўмлик, нодавлат мулкчиликдаги ташкилотлар томонидан 28 трлн 271,8 млрд сўмлик қурилиш ишлари бажарилган.

Нигериялик жангарилар томонидан 200 га яқин мактаб ўқувчилари ўғирланди
31 май 2021, 11:14

Нигериялик жангарилар томонидан 200 га яқин мактаб ўқувчилари ўғирланди

Якшанба куни Нигериянинг Тегина шаҳридаги мактабга жангарилар ҳужум қилди. 200 нафар мактаб ўқувчилари ўғирлаб кетилди, икки киши жароҳатланди.

Андижонда келин ўз қайнонасини жойнамоз устида кетмон билан чопиб ўлдиргани айтилмоқда
31 май 2021, 11:08

Андижонда келин ўз қайнонасини жойнамоз устида кетмон билан чопиб ўлдиргани айтилмоқда

Андижонда келин ўз қайнонасини жойнамоз устида кетмон билан чопиб ўлдирганлиги ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Ўзбекистонда сўнгги кун ичида 211 кишида коронавирус қайд этилди
31 май 2021, 10:39

Ўзбекистонда сўнгги кун ичида 211 кишида коронавирус қайд этилди

Ўзбекистонда сўнгги кун ичида 211 та янги касалланиш ҳолати қайд этилди. Шунингдек 257 нафар бемор касалликдан соғайиб, Ўзбекистонда соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Сенат қурол-яроғ муомаласи соҳасида янги жавобгарлик чораларини рад этди
30 май 2021, 23:44

Сенат қурол-яроғ муомаласи соҳасида янги жавобгарлик чораларини рад этди

Сенаторлар қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласи билан боғлиқ янги жавобгарлик чораларини кўзда тутган қонунни рад этдилар. Бу ҳал қилиш зарур бўлган тизимли муаммолар мавжудлиги билан боғлиқ бўлиб, улар ҳал қилинганидан кейин жавобгарлик чоралари ўрнатилиши лозим, дея маълум қилди сенатор Фарҳод Боқиев. У «турли салбий оқибатлар»га олиб келиши мумкин бўлган қатор омилларни санар экан, Қозон шаҳридаги мактабда содир бўлган отишмани мисол қилиб келтирди.

«Ўзкомназорат» Mail.ru Group, Twitter ва Tencent компанияларига серверларини Ўзбекистонга кўчириш бўйича кўрсатмалар берди
30 май 2021, 22:05

«Ўзкомназорат» Mail.ru Group, Twitter ва Tencent компанияларига серверларини Ўзбекистонга кўчириш бўйича кўрсатмалар берди

«ВКонтакте», Twitter ва WeChat ижтимоий тармоқлари ўзбекистонликларнинг шахсий маълумотларини қонунга зид равишда қайта ишламоқда, дея маълум қилди «Ўзкомназорат». Инспекция ижтимоий тармоқларга эгалик қилаётган Mail.ru Group, Twitter ва Tencent компанияларига «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида"ги Қонуннинг 271-моддаси талабларига амал қилиш, яъни серверларини Ўзбекистонга жойлаштириш бўйича кўрсатма берди.

Шавкат Мирзиёев P4G саммитида нутқ сўзлади
30 май 2021, 17:15

Шавкат Мирзиёев P4G саммитида нутқ сўзлади

Ўзбекистон президенти «Яшил ўсиш ва глобал мақсадлар учун ҳамкорлик — 2030» (P4G) халқаро саммитида иштирок этди. Шавкат Мирзиёев минтақада иқлим ўзгаришлари таъсирида трансчегаравий дарёлар оқими ва биологик хилма-хиллик қисқараётгани бўйича хавотирда эканлигини маълум қилди. У «яшил иқтисодиёт»ни барпо этишга ёшларни жалб этиш бўйича махсус дастурни амалга ошириш ташаббусини илгари сурди.

Сирдарёда даладан бутунлай ёниб кетган эркак жасади топилди
30 май 2021, 13:22

Сирдарёда даладан бутунлай ёниб кетган эркак жасади топилди

Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманида Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида яшовчи фуқаронинг 100% куйиб кетган жасади топилди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмлашнинг 3-босқичи бошланди
30 май 2021, 12:31

Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмлашнинг 3-босқичи бошланди

Ўзбекистонда 1,9 млн дозадан ортиқ вакцина қўлланилди. Шунингдек, сўнгги кун ичида 257 нафар бемор касалликдан соғайиб, Ўзбекистонда соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Жамолиддин Узаков «Ўзбекконцерт» раҳбари этиб тайинланди
30 май 2021, 12:16

Жамолиддин Узаков «Ўзбекконцерт» раҳбари этиб тайинланди

Жамолиддин Узаков «Ўзбекконцерт» давлат муассасасига раҳбар этиб тайинланди. Ушбу лавозимда 2020 йилнинг ноябрь ойидан бери Aнваржон Тожибоев ишлаётган эди.

Қамаши тумани собиқ ҳокими 57 ёшида вафот этди
30 май 2021, 12:01

Қамаши тумани собиқ ҳокими 57 ёшида вафот этди

Қамаши тумани собиқ ҳокими Рашид Муҳаммадиев 57 ёшида вафот этди.

«Челси» УЕФА Чемпионлар лигаси чемпиони бўлди
30 май 2021, 02:18

«Челси» УЕФА Чемпионлар лигаси чемпиони бўлди

Футбол бўйича УЕФА Чемпионлар лигаси финалида «Челси» жамоаси «Манчестер Сити»ни мағлуб этиб, ўз тарихида ушбу мусобақада иккини марта чемпион бўлди.

29 май куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
29 май 2021, 22:27

29 май куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Ўзбекистонда маданият ва санъат ходимлари куни белгиланиши, сенаторларнинг Сайлов кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни маъқуллаши, Хоразмдаги иккит авария, ИИВнинг Aндижонда 5 ойлик келиннинг зўрлангани юзасидан расмий маълумоти — «Газета.uz»нинг 29 майдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Ўзбекистон Президенти давлат хавфсизлик хизмати тўғрисидаги қонун маъқулланди
29 май 2021, 18:26

Ўзбекистон Президенти давлат хавфсизлик хизмати тўғрисидаги қонун маъқулланди

Сенаторлар Ўзбекистон Президенти давлат хавфсизлик хизмати тўғрисидаги қонунни маъқулладилар. ПДХХ 2018 йил январида ташкил этилган, бироқ унинг фаолияти давлат раҳбарининг ёпиқ қарорлари асосида тартибга солинар эди.

Сенат Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияни ратификация қилди
29 май 2021, 18:13

Сенат Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияни ратификация қилди

Сенат Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияни ратификация қилди. Шу билан Ўзбекистон ногиронлар учун инфратузилмаларни такомиллаштириш ҳамда уларнинг ҳуқуқларини кафолатлаш бўйича халқаро мажбуриятларни зиммасига олмоқда.

1 июндан интернет тезлиги «…гача» қўшимчасисиз кўрсатилади
29 май 2021, 17:41

1 июндан интернет тезлиги «…гача» қўшимчасисиз кўрсатилади

«Ўзкомназорат» инспекцияси оператор ва провайдерларга 1 июндан бошлаб интернет тезлиги тарифларини «…гача» қўшимчасисиз кўрсатиш бўйича кўрсатма берди.

Спорт соҳасидаги энг муҳим хабарлар ҳафталик дайжести
29 май 2021, 17:10

Спорт соҳасидаги энг муҳим хабарлар ҳафталик дайжести

Ўйинлардан четлатилиб, жарима тўлаган мураббий ва футболчилар, Венесуела билан ўртоқлик учрашуви ўтказадиган футзалчилар, кейинги жанг санаси аниқ бўлган Фазлиддин Ғоибназаров ва Шоҳжаҳон Эргашев, 10 та медални қўлга киритган пара-дзюдочилар — «Газета.uz» нинг ҳафталик спорт янгиликлари дайжестида.

Тошкент ва Москва «Спутник V»ни Ўзбекистонда ишлаб чиқаришга келишиб олди
29 май 2021, 17:05

Тошкент ва Москва «Спутник V»ни Ўзбекистонда ишлаб чиқаришга келишиб олди

Тошкент ва Москва Ўзбекистон ҳудудида «Спутник V» вакцинасини ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга келишиб олди, дея маълум қилди РФ Соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко. Ўзбекистон томони ушбу таклифни 2020 йилнинг декабридаёқ билдирганди. Ўшанда ишлаб чиқариш майдони сифатида Tashkent Pharma Park ҳудуди таклиф этилган.

Ўзбекистон U-21 жамоаси Украинадаги халқаро турнирда ғолиб бўлди
29 май 2021, 15:38

Ўзбекистон U-21 жамоаси Украинадаги халқаро турнирда ғолиб бўлди

Футбол бўйича Ўзбекистон U-21 жамоаси Украинада Валерий Лобановский хотирасига халқаро турнирда ғолиб бўлди.

«Иложсизликдан ёлғон кўрсатма берган». ИИВ Андижонда 5 ойлик келиннинг зўрлангани юзасидан расмий маълумот берди
29 май 2021, 14:32 1

«Иложсизликдан ёлғон кўрсатма берган». ИИВ Андижонда 5 ойлик келиннинг зўрлангани юзасидан расмий маълумот берди

ИИВ Андижонда 5 ойлик келиннинг зўрлангани ҳолати бўйича тергов ҳаракатлари давомида аниқланган маълумотларни эълон қилди. Унга кўра, «аёл айрим шахслар мажбур қилгани учун иложсизликдан ёлғон кўрсатма берганини айтган». Суд тиббий экспертизаси эса жабрланувчи баданида зўрлик аломатлари йўқлигини аниқлаган. Жиноят ишининг олти нафар гумондорга тегишли қисми тугатилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг