Жамолиддин Узаков «Ўзбекконцерт» давлат муассасасига раҳбар этиб тайинланди. Бу ҳақда Маданият вазири Озодбек Назарбеков маълум қилди.

«Турли масалаларда ўз шахсий фикрига эга эканлигини, асосийси, жамоа аҳиллигини таъминлашда, бир мақсад йўлида муштарак қилишда, ўз ишига жиддий ёндошган ҳолда принципиал позициядан туриб муассасанинг олдига қўйган мақсадларини амалга ошириш йўлида жонбозлик кўрсатишини инобатга олиб Узаков Жамолиддин Эркиновични вазирликда Ижро аппарати раҳбарлиги билан бир аснода „Ўзбекконцерт“ давлат муассасаси раҳбари лавозимига тайинладик», — деб ёзади Маданият вазири.

Бунга қадар ушбу вазифани 2020 йилнинг ноябрь ойидан бери Aнваржон Тожибоев бажариб келаётган эди.