Қашқадарё вилояти Қамаши туманининг собиқ ҳокими Рашид Муҳаммадиев вафот этди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Рашид Муҳаммадиев 1964 йил Ғузор туманида туғилиб, Самарқанд қишлоқ хўжалиги институтини тамомлаган эди. У «Дўстлик» ордени давлат мукофоти билан тақдирланган.

Муҳаммадиев 2005—2017 йилларда Қамаши тумани ҳокими вазифасида ишлаган. У вафотига қадар Қашқадарё вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармасида бўлим бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган эди.