1 июндан бошлаб интернет тезлик тариф режалари ва хизматлари тўғрисидаги маълумотлар «…гача» қўшимчасисиз берилиши керак. «Ўзкомназорат» давлат инспекцияси интернет ва телекоммуникация хизматларини кўрсатувчи оператор ва провайдерлар ҳамда хўжалик юритувчи субъектларга бу бўйича кўрсатма берди.

Инспекция хабарида қайд этилишича, компаниялар «…гача» («до…») қўшимчалари ўрнига аниқ ва тушунарли маълумот беришлари керак.

«Ўзбектелеком» 2018 йилдаёқ тезлик тарифларини ифодалашда «гача» қўшимчасидан воз кечиш, тариф тезлигини кафолатлаш ҳақида хабар қилган эди.