Айни кунгача Ўзбекистонда жами 1 950 398 доза вакцинадан фойдаланилди, дея хабар берди ССВ матбуот хизмати. Улардан 1-босқичда эмланганлар 1 321 851 нафарни, 2-босқичда эмланганлар 628 340 нафарни ташкил қилди. Шунингдек, Ўзбекистонда вакцинациянинг 3-босқичи бошланди.

29 майда Ўзбекистон бўйлаб 60 423 доза COVID-19`га қарши вакцина қўлланилди. Шулардан 1-босқич эмланганлар 16 755 нафарни, 2-босқичда эмланганлар 43 461 нафарни ҳамда 3-босқичда эмланганлар 207 нафарни ташкил қилди.


Сўнгги кун ичида Ўзбекистонда 280 та янги касалланиш ҳолати қайд этилган бўлиб, 29 май ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 100 минг нафардан ошди ва айни вақтда 100 124 нафарни ташкил этмоқда.

Шунингдек, сўнгги бир кун ичида 257 нафар бемор касалликдан соғайган бўлиб, Ўзбекистон бўйича жами тузалганлар сони 95 786 нафарга етди. Бунинг натижасида, мамлакатда коронавирусдан соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Ўзбекистонда, сўнгги кун ичида 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этган бўлиб, касалликдан вафот этганлар сони 690 нафарни ташкил қилмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3648 нафар бемор даволанмоқда.