2021 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистонда жами 29,5 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилган бўлиб, 2020 йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 100,8% ни ташкил этди, дея хабар берди Давлат статистика қўмитаси.

Давлат мулкчилигидаги ташкилотлар томонидан жами 1 трлн 268,2 млрд сўмлик қурилиш ишлари бажарилди. Уларнинг республикадаги улуши 4,3% га тенг.

Нодавлат мулкчиликдаги ташкилотлар томонидан 28 трлн 271,8 млрд сўмлик қурилиш ишлари бажарилди. Уларнинг республикадаги улуши 95,7% га тенг.

Жами қурилиш ишлари ҳажми таркибида йирик қурилиш ташкилотлари томонидан 6 трлн 938,6 млрд сўмлик қурилиш ишлари бажарилган.

Кичик корхона ва микрофирмалар томонидан бажарилган қурилиш ишлари ҳажми 17 трлн 736,7 млрд сўмни ташкил қилган.