Ижтимоий тармоқларда «Андижонда келин ўз қайнонасини жойнамоз устида кетмон билан чопиб ўлдиргани айтилмоқда» сарлавҳаси остида хабарлар тарқалди.

Бош прокуратура матбуот хизматининг хабар беришича, ҳозирда мазкур ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «д» банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш оқибатида ўлимга сабаб бўлса) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ушбу жиноят иши юзасидан Олтинкўл тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бош прокуратура Aндижонда кетмон билан уриб ўлдирилган аёлни собиқ келини эмас, балки у билан турмуш қурган эркак ўлдирганлигини маълум қилди. Ҳозирда у қўлга олинган ва ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган.