Сўнгги кун ичида Ўзбекистонда 211 та янги касалланиш ҳолати қайд этилган бўлиб, 30 май ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 100 335 нафарни ташкил этмоқда.


Шунингдек, сўнгги бир кун ичида 207 нафар бемор касалликдан соғайган бўлиб, Ўзбекистон бўйича жами тузалганлар сони 95 993 нафарга етди. Бунинг натижасида, мамлакатда коронавирусдан соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Ўзбекистонда, сўнгги кун ичида коронавирусдан ўлим ҳолатлари кузатилмади. Айни вақтда мазкур касалликдан вафот этганлар сони 690 нафарни ташкил қилмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3652 нафар бемор даволанмоқда.