Тошкентда депутатларга ажратиладиган пуллар қандай сарфланади?
25 январ 2021, 17:12

Тошкентда депутатларга ажратиладиган пуллар қандай сарфланади?

Тошкент шаҳри ва туман депутатларига ажратиладиган пуллар нимага, қачон ва қай тартибда сарфланади? Уни ким назорат қилади? Манфаатлар тўқнашуви қандай бартараф этилади? Фуқаролар ёки жамоатчилик вакиллари кимга таклиф билан мурожаат қилишлари лозим? Ушбу саволларга жавоб берилган анжумандан «Газета.uz» репортажи.

Экстремал машғулотлар. Саёҳатчилар чўққиларга чиқишга қандай тайёрланишади
13 январ 2021, 15:40 1

Экстремал машғулотлар. Саёҳатчилар чўққиларга чиқишга қандай тайёрланишади

Ҳар қишда саёҳатчи Шароф Эгамбердиев ва унинг жамоаси дунёнинг турли бурчакларидаги тўрт-беш минг метрлик ёзги кўтарилишларга тайёргарлик кўришади. Атрофни кўришнинг умуман иложи йўқлигига, қор бўрони ва кучли совуққа қарамай, жамоа Тошкент вилоятидаги 3100 метрлик чўққига кўтарилди.

«Шахмат федерацияси тўсқинлик қилишда давом этса, федерациямни ўзгартираман» — Жавоҳир Синдоров
12 январ 2021, 15:10

«Шахмат федерацияси тўсқинлик қилишда давом этса, федерациямни ўзгартираман» — Жавоҳир Синдоров

12 ёшида шахмат тарихида иккинчи энг ёш халқаро гроссмейстерга айланган Жавоҳир Синдоров шахматчилар федерация томонидан қўллаб-қувватланмаслигини таъкидлади. Унинг айтишича, эътиборсизлик туфайли кўплаб шахматчилар бошқа давлат байроғи остида мусобақада қатнашишга мажбур бўлган. «Агар шу кетишда давом этса мен ҳам шахмат федерациямни ўзгартираман», дейди ёш шахматчи «Дарё» нашрига берган интервьюсида.

Меҳрли қалблар уйи
12 январ 2021, 11:40

Меҳрли қалблар уйи

Афсуски, фарзанд асраб олишга тайёр бўлган оилаларга нисбатан оилага муҳтож болалар кўп. Аммо бу ҳолат ижобий томонга ўзгариши мумкин. Асраб олинган болалар меҳрибон ота-оналарини топган икки оиланинг ҳикоялари Нелли Каримова мақоласида.

Психологиянинг бошқа соҳаларга таъсири ва уни ўрганишдаги камчиликлар
11 январ 2021, 15:18

Психологиянинг бошқа соҳаларга таъсири ва уни ўрганишдаги камчиликлар

Ўзбекистонда психология фанини ўрганишда йўл қўйилаётган камчиликлар, психологиянинг ўқитувчиларни тайёрлашдаги ўрни ва бошқа соҳаларга таъсири тўғрисида тиббий психолог Абдуллажон Бегматов мақоласида.

Нос чекиш саратонга олиб келиши мумкин — ССВ мутахассиси
8 январ 2021, 11:26 1

Нос чекиш саратонга олиб келиши мумкин — ССВ мутахассиси

Ўзбекистонда 23 фоиздан ортиқ эркаклар носвой истеъмол қилади. Носга ружу қўйиш шиллиқ қаватларда саратон касаллиги ривожланиши ва бошқа кўплаб салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Носни истеъмол қилиш зарарлари ҳамда уни ишлаб чиқариш ва сотишни тақиқлаш бўйича қонун кераклиги ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тамакига қарши курашиш бўйича бош консультанти Шуҳрат Шукуров гапирди.

Ностандарт тестлар
5 январ 2021, 09:53

Ностандарт тестлар

ОТМга кириш тестлари ва абитуриентларнинг билимларини баҳолаш хизматлари сифатини ошириш йўлларидан бири — соҳани монополиядан чиқариш ва соғлом рақобатни ривожлантириш бўлиши мумкин. «Газета.uz» колумнисти Комил Жалилов мавжуд тест ташкилоти ва у ўтказадиган тестлар стандартлари ва сифати борасида фикр юритади.

Демократиялашув — иқтисодий ўсиш сабаби
29 декабр 2020, 17:00

Демократиялашув — иқтисодий ўсиш сабаби

Демократиялашув ва эркинлик — бу шунчаки сўзлар, қадриятлар ва тамойиллар эмас. Демократиялашув — иқтисодий ўсишнинг сабаби. Тадқиқотчиларнинг буни қандай исботлашганлигини иқтисодчи Беҳзод Хошимовнинг мақоласида ўқинг.

Шавкат Мирзиёев парламентга мурожаатида энг кўп ишлатган сўзлар
29 декабр 2020, 16:48

Шавкат Мирзиёев парламентга мурожаатида энг кўп ишлатган сўзлар

Президент Шавкат Мирзиёев 29 декабрдаги парламентга мурожаатномасида энг кўп «ёшлар», «таълим» ва «пандемия» сўзларини ишлатди. Давлат раҳбари нутқида 41% урғу иқтисодиётни ривожлантиришга йўналтирилган бўлса, 28% ижтимоий соҳага доир масалаларга қаратилди. Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази экспертлари мурожаат бўйича лингвистик ва контент таҳлилни тақдим этишди.

Ўзбекистон президенти парламентга мурожаатларида энг кўп қайси сўзларни ишлатган
28 декабр 2020, 17:13

Ўзбекистон президенти парламентга мурожаатларида энг кўп қайси сўзларни ишлатган

Ўзбекистон Президенти Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази экспертлари охирги 3 йилда қилинган парламентга мурожаатларнинг лингвистик ва контент таҳлилини ўтказиб, уларни тасвирий ифодаловчи сўзлар жамланмасини тузди.

«Марказнинг босими ҳеч қаерда Ўзбекистондагидек кучли таъсир кўрсатмади» — Рафиқ Нишонов
24 декабр 2020, 10:38

«Марказнинг босими ҳеч қаерда Ўзбекистондагидек кучли таъсир кўрсатмади» — Рафиқ Нишонов

Ўзбекистон ССР Коммунистик партия марказий қўмитасининг собиқ биринчи котиби Рафиқ Нишонов Шароф Рашидов билан бўлган муносабатлари, совет тузумининг сиёсати ва 1989 йилги Фарғона воқеалари ҳақида гапириб берди.

Тошкентнинг ғаройиб топонимикаси. Пойтахтнинг баъзи жойларининг номи қаердан келиб чиққан?
23 декабр 2020, 14:30

Тошкентнинг ғаройиб топонимикаси. Пойтахтнинг баъзи жойларининг номи қаердан келиб чиққан?

Тошкентликлар «Ц-14» ўрнига «Ганга» дейишади. Шунга ўхшаш атамалар қаердан келиб чиққан, Тошкент «Франция"си қаерда жойлашган ва оддий шлагбаум қандай қилиб халқ учун манзил мўлжалига айлангани ҳақида — экскурсовод Азиз Холмуродовнинг мақоласида.

Инвестицион жозибадорликка тош отиб
21 декабр 2020, 17:05

Инвестицион жозибадорликка тош отиб

«Ўзбекистон почтаси» AЖнинг қўшимча оддий акцияларини чиқариш ва давлат ҳамда хўжалик бошқаруви органлари орасида тақсимлаш Президент фармонида кўзда тутилган. Ушбу қарор миноритар озчилик инвесторларнинг мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилиш сиёсати оқсоқланишда давом этаётганлигини кўрсатмоқда, дейди молиявий таҳлилчи Карен Срапионов

Давлат мулкини қандай сотиш керак?
16 декабр 2020, 20:15 1

Давлат мулкини қандай сотиш керак?

Ақлли ким ошди савдолари туфайли мулкни давлат тасарруфидан чиқариш давлат бюджети ва фуқаролар манфаатлари йўлида хизмат қилади. Тўғри ким ошди савдоларини қандай ўтказиш керак? Иқтисодчи Беҳзод Хошимов мақоласи.

«Мен тўхтамайман». Андрей Кубатиннинг опаси — қийноқлар, компенсация ва апелляция тўғрисида
15 декабр 2020, 14:09

«Мен тўхтамайман». Андрей Кубатиннинг опаси — қийноқлар, компенсация ва апелляция тўғрисида

Коронавирусдан вафот этган шарқшунос олим Андрей Кубатиннинг опаси Клара Сахарова талаб қилинган 560 миллион сўм ўрнига 462 минг сўм миқдоридаги моддий товон пули тўғрисидаги суд қароридан норози бўлиб, шикоят аризаси ёзмоқчи. Кубатин реабилитация қилинмагунига қадар давлатга хиёнат қилишда айбланиб, 2,5 йил қамоқда ўтириб чиққан эди. Унинг опаси «Газета.uz»га жиноят иши тафсилотлари, қийноқлар ва Зангиота касалхонасидаги даволаниш ҳақида гапириб берди.

Инклюзив меҳнат: пандемия қандай ўзгартиришлар киритди?
9 декабр 2020, 13:00

Инклюзив меҳнат: пандемия қандай ўзгартиришлар киритди?

Турли кўринишдаги ногиронлиги бўлган одамлар меҳнат бозорида бундан олдин ҳам тўсиқлар ва камситишларга дуч келишган. Пандемия ва қаттиқ карантин чоралари уларнинг меҳнат ҳуқуқларини бошқалар билан тенг амалга оширишга қандай таъсир қилди? Дилмурод Юсупов мақоласи.

Қийинчиликлардан оша ННТларни рўйхатдан ўтказиш сари
27 ноябр 2020, 12:00

Қийинчиликлардан оша ННТларни рўйхатдан ўтказиш сари

Фуқаролик жамияти ривожланишидаги ижобий ўзгаришларга қарамай, жамоат ташкилотларини рўйхатдан ўтказиш ҳали ҳам ўта оғриқли масала бўлиб қолмоқда. Дилмурод Юсупов шу кунгача 18 марта (!) ННТни рўйхатдан ўтказишда рад жавобини олган волонтёр ёшларнинг ташаббускор гуруҳи мисолида бу масалага аниқлик киритишда давом этмоқда.

Карантиндаги тўй
18 ноябр 2020, 19:30

Карантиндаги тўй

Коронавирус пандемияси одамларнинг одатларига, моддий аҳволига ва ҳатто тўй анъаналарига таъсир кўрсатди. «Газета.uz» уч нафар жуфтлик билан суҳбатлашди ва нима учун улар кичик тўй ўтказишга қарор қилишгани, қандай қийинчиликларга дуч келишгани ва карантин даврида оилавий ҳаётни қандай бошлаганликлари ҳақида суҳбатлашди.

COVID-19 оқибатида ўпканинг зарарланиши қанчалик хавфли?
10 ноябр 2020, 14:30

COVID-19 оқибатида ўпканинг зарарланиши қанчалик хавфли?

Коронавирусга чалинган беморларнинг аксарияти вирус тасдиқланганидан сўнг биринчи навбатда компьютер томографиясидан ўтишга ҳаракат қилишади. КТдан ўтиш қанчалик муҳим? Ундаги натижалар қанчалик ҳақиқатга яқин? «Газета.uz» шу ва бошқа муҳим саволларга ойдинлик киритилган «Медуза» мақоласини таржима қилди.

Ёмғирдан қочиб, дўлга тутиламизми?
9 ноябр 2020, 13:05

Ёмғирдан қочиб, дўлга тутиламизми?

Мактаб таълимига янгиликлар киритиш таклиф этилмоқда: мактаб директорларини маҳаллий депутатлар кенгаши розилиги билан ишга тайинлаш ва лавозимидан озод этиш, шунингдек, университетга киришда ўқувчининг мактаб давридаги ўртача баҳоларини ҳисобга олиш фикри илгари сурилмоқда. «Газета.uz» колумнисти Комил Жалилов таклиф этилаётган ўзгаришлар қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлигини таҳлил қилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг