Иқтисодиёт

Жаҳон банки пул ўтказмалари 20 фоизга қисқаришини прогноз қилмоқда
23 апрель 2020, 14:46

Жаҳон банки пул ўтказмалари 20 фоизга қисқаришини прогноз қилмоқда

Жаҳон банки 2020 йилда пандемия туфайли дунё бўйлаб пул ўтказмалари 20 фоизга қисқаришини прогноз қилмоқда. Хусусан, Россияда ишлайдиган меҳнат мухожирларнинг ўтказмаларининг камайиши Марказий Осиё давлатлари иқтисодиётига салбий ташқи шоклар таъсирини кучайтириши мумкин.

Тиббий маҳсулотлар учун хом ашё экспортига чекловлар жорий этилмоқда
23 апрель 2020, 13:14

Тиббий маҳсулотлар учун хом ашё экспортига чекловлар жорий этилмоқда

Ҳукумат коронавирус пандемияси даврида тиббий буюмлар учун хом ашё экспорти ҳамда цемент импортига вақтинчалик чекловлар жорий этмоқда.

Жаҳон банки Ўзбекистонга 295 млн доллар ажратишини маълум қилди
22 апрель 2020, 23:21

Жаҳон банки Ўзбекистонга 295 млн доллар ажратишини маълум қилди

Жаҳон банки Ўзбекистонга «COVID-19 коронавируси инфекциясига шошилинч жавоб» лойиҳаси учун 95 млн доллар, «Ўзбекистонда бозор ислоҳотларининг барқарорлигини таъминлаш» лойиҳасини қўшимча молиялаштириш учун эса 200 млн доллар, жами 295 млн доллар ажратишини маълум қилди.

Шавкат Мирзиёев сервис соҳасини ривожлантириш бўйича топшириқлар берди
22 апрель 2020, 23:09

Шавкат Мирзиёев сервис соҳасини ривожлантириш бўйича топшириқлар берди

Президент Шавкат Мирзиёев сервис соҳасини ривожлантириш, хусусан, ўзини ўзи банд қилган фуқаролар ва фрилансерларни қўллаб-қувватлаш, уларга имтиёз ва преференциялар тақдим этиш бўйича топшириқлар берди.

Карантин сабабли ишсиз қолган фуқаролар номма-ном аниқланади
22 апрель 2020, 22:55

Карантин сабабли ишсиз қолган фуқаролар номма-ном аниқланади

Барча туман ва шаҳарларда карантин чекловлари сабабли ишсиз қолган ва эҳтиёжманд аҳоли номма-ном аниқланади. Президент 110 минг кишини мавсумий, 167 минг фуқарони жамоат ишлари билан қамраб олиш вазифасини қўйди.

20 та йирик ҳамкор-давлатлар орасидан еттитасида фаол ташқи савдо баланси кузатилди
22 апрель 2020, 21:10

20 та йирик ҳамкор-давлатлар орасидан еттитасида фаол ташқи савдо баланси кузатилди

Биринчи чоракда Ўзбекистондаги 3298 та экспортёр томонидан қарийб 2,4 млрд долларлик товар ва хизматлар экспорт қилинди. Экспорт таркибида товарлар улуши 81,4 фоизни ташкил этди.

Ўзбекистон ташқи савдоси деярли 1 млрд долларга қисқарди
22 апрель 2020, 13:53

Ўзбекистон ташқи савдоси деярли 1 млрд долларга қисқарди

Коронавирус пандемияси сабабли январь-март ойларида импорт ҳажми 10 фоизга, экспорт эса 11 фоизга қисқарди. Хитой 2016 йилдан бери илк маротаба Ўзбекистоннинг асосий савдо ҳамкори позициясини йўқотди. Унинг ўрнини ташқи савдо айланмасидаги 16,9 фоиз улуш билан Россия эгаллади.

Қибрайда 25 млн долларга чет эллик инвесторлар учун шаҳарча қурилади
22 апрель 2020, 09:30

Қибрайда 25 млн долларга чет эллик инвесторлар учун шаҳарча қурилади

Туркиядаги тўқимачилик компанияси Қибрай туманидаги Invest Village шаҳарчаси лойиҳасига 20 млн доллар сармоя киритмоқда. Инвесторга берилаётган ер участкаси қишлоқ хўжалиги тоифасидан аҳоли пункти тоифасига ўтказилади.

МБ валютада кредит олганларнинг зарарларини қоплаб бермайди
21 апрель 2020, 23:41

МБ валютада кредит олганларнинг зарарларини қоплаб бермайди

Марказий банк валютада кредит олганларнинг сўм девальвацияси натижасида кўрадиган зарарларини қоплашни режалаштираётгани йўқ. Валютадаги кредитлар бўйича хатарларни қарз олувчиларининг ўзлари мустақил равишда ҳисобга олишлари керак, дея қайд этди назоратчи.

38 фоиз ЯТТлар фаолияти карантин сабабли тўхтаб қолган — ДСҚ (аниқлик киритилди)
21 апрель 2020, 12:40

38 фоиз ЯТТлар фаолияти карантин сабабли тўхтаб қолган — ДСҚ (аниқлик киритилди)

Карантин чоралари сабабли 38,4 фоиз ёки 95 мингдан ортиқ якка тартибдаги тадбиркорлар фаолияти тўхтаб қолган. Улар солиқ органларига мурожаат қилиб, солиқ енгилликлари олишлари мумкин.

Пандемия шароитларида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги
21 апрель 2020, 12:03

Пандемия шароитларида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги

Коронавирус пандемияси бутун дунё ва Ўзбекистондаги қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлигига қандай таъсир қилади? Ушбу саволларга Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича етакчи иқтисодчи мутахассиси Сергий Зоря жавоб берди.

Uzbekistan Airways Boeing-767 йўловчи самолётларини юк ташувчига айлантирмоқда
21 апрель 2020, 11:44

Uzbekistan Airways Boeing-767 йўловчи самолётларини юк ташувчига айлантирмоқда

«Uzbekistan Airways» юк ташишга талаб ўсиб, йўловчи ташиш тўхтатилгани сабабли бир нечта самолётини қайта жиҳозлаб, уларни юк ташувчига айлантиришни режалаштирмоқда.

Америка нефтининг нархи нол доллардан пастлади
20 апрель 2020, 23:54

Америка нефтининг нархи нол доллардан пастлади

Тарихда биринчи марта, нефтни сотиш учун харидорга пул тўлаш керак. WTI маркали қайта ишланмаган нефтнинг май ойида етказиб бериш нархи 0 доллардан пастлади (-7 АҚШ доллари атрофида). Нефтга бўлган талабнинг пасайиши сабабли дунё бўйлаб 160 млн баррель нефть танкерларда туриб қолган.

«Қурилиш соҳаси янги иш ўринларини яратиш учун катта имконият» — Шавкат Мирзиёев
20 апрель 2020, 22:47

«Қурилиш соҳаси янги иш ўринларини яратиш учун катта имконият» — Шавкат Мирзиёев

Карантин вақтида қурилиш материаллари бозорида ишлаб чиқариш ҳажми 30−40 фоизга камайган. «Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик компаниясига йил охиригача маҳсулот ишлаб чиқаришни 22 триллион сўмга етказиш вазифаси қўйилди. Президент қурилиш соҳасининг янги иш ўринларини яратиш учун катта имконият ва захира эканлигини таъкидлаган.

Президент: «Ҳудудларда карантин чораларини юмшатиш вақт-соати келди»
20 апрель 2020, 22:38

Президент: «Ҳудудларда карантин чораларини юмшатиш вақт-соати келди»

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев коронавирус аниқланмаган ёки эпидемиологик вазият яхшиланган ҳудудларда карантин чекловларини босқичма-босқич бекор қилиш бўйича топшириқ берди.

Халқаро авиапочта жўнатмаларини юбориш қисман тикланди
20 апрель 2020, 16:30

Халқаро авиапочта жўнатмаларини юбориш қисман тикланди

«Ўзбекистон почтаси» 20 апрелдан 38 та давлатга халқаро авиапочта жўнатмаларини юборишни қисман тиклади. Бунгача почталар фақат ер усти транспорти орқали жўнатилаётган эди.

Ўзбекистонга пул ўтказмаларида ўсиш кузатилмоқда — Мамаризо Нурмуродов
20 апрель 2020, 15:58

Ўзбекистонга пул ўтказмаларида ўсиш кузатилмоқда — Мамаризо Нурмуродов

Март ойининг иккинчи ярмида Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми икки баробарга камайган эди. Марказий банк раиси ҳозирда ўсиш кузатилаётганини маълум қилди. Шунингдек, хорижий валютани сотиш ва сотиб олишда чекловлар ўрнатилмагани, тижорат банкларида етарлича валюта захиралари мавжудлигини қайд этди.

Марказий банк раиси: Нақд хорижий валюта тақчиллиги йўқ, бўлмайди ҳам
20 апрель 2020, 14:48

Марказий банк раиси: Нақд хорижий валюта тақчиллиги йўқ, бўлмайди ҳам

Ўзбекистонда нақд хорижий валюта тақчиллиги бўлмайди, дея маълум қилди Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуродов. Яқинда муддатидан олдин Нью-Йорк Федерал захира банкидан 200 млн доллар олиб келинди. Май ойида яна 400 млн доллар олиб келиниши кутилмоқда.

«Ўздонмаҳсулот» ишлаб чиқарган бир қоп ун нархи 125 минг сўм қилиб белгиланди
18 апрель 2020, 17:27 1

«Ўздонмаҳсулот» ишлаб чиқарган бир қоп ун нархи 125 минг сўм қилиб белгиланди

«Ўздонмаҳсулот» АК тизим корхоналарида ишлаб чиқарилган бир қоп ун нархи 125 минг сўм қилиб белгиланди.

Президент 2300 та ўпкани сунъий вентиляция қилувчи аппарат сотиб олиш вазифасини қўйди
17 апрель 2020, 21:31

Президент 2300 та ўпкани сунъий вентиляция қилувчи аппарат сотиб олиш вазифасини қўйди

Президент Шавкат Мирзиёев ўпкани сунъий вентиляция қилувчи 2 минг 300 та аппарат ва бошқа ускуналар сотиб олиш вазифаси қўйилди. «Газета.uz» ҳукуматдаги манбасининг маълум қилишича, аппаратлар Зангиота туманида янги қурилаётган шифохонада ўрнатилиши кутилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг