Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Республика комиссиясига коронавирус умуман аниқланмаган ёки эпидемиологик вазият яхшиланган вилоят, туман ва шаҳарларда карантин чекловларини босқичма-босқич юмшатиш чораларини кўриш бўйича топшириқ берди. Бу ҳақда давлат раҳбари 20 апрель куни саноат, қурилиш ва инфратузилма тармоқлари корхоналарининг тўлиқ ишлашини таъминлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилишида таъкидлаб ўтди.

«Коронавирус аниқланганлар сони Навоийда 2 та, Жиззахда 3 та, Қашқадарёда 6 нафар, Сирдарёда 7 нафарни ташкил этади. Шунга қарамай, ушбу вилоятларда кўплаб корхоналар ўз ишини тўхтатган ёки тўлиқ қувват билан ишламаяпти. Ҳудудларда иқтисодиёт ва ижтимоий соҳага оддий қилиб айтганда, аҳоли ҳаётига, албатта, салбий таъсир кўрсатаётганини ҳаммамиз кўриб турибмиз», — деди давлат раҳбари.

Хабарда қайд этилишича, фолияти тикланадиган объектларда ишлар санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда ташкил этилади.