«Ўзбекистон почтаси» компанияси 20 апрелдан бошлаб халқаро авиапочта жўнатмаларини юборишни қисман тиклади. Бу ҳақда Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуо хизмати хабар қилди.

Ҳозирда 38 та давлатга халқаро авиапочта жўнатмаларини қабул қилиш бошланди. Жўнатмалар юк ташишни амалга оширувчи авиақатновлар орқали жорий йил 20 апрелдан 1 июнгача дунёнинг 38 давлатига «Экстра» тариф режаси асосида халқаро авиа почта жўнатмаларни етказиб берилиши йўлга қўйилди, дейилади хабарда.

Маълумот учун, Ўзбекистонда коронавирус пандемияси бўйича эълон қилинган карантин режими вақтида 20 мартдан бошлаб «Ўзбекистон почтаси» почта жўнатмаларини ер усти транспорти орқали бошқа давлатларга юбораётган эди.