Иқтисодиёт

4 ойда Ўзбекистонга 734 та электромобиль олиб кирилди
27 май 2022, 11:35

4 ойда Ўзбекистонга 734 та электромобиль олиб кирилди

Ўзбекистон январь-апрель ойларида қиймати 21,8 млн долларлик 734 та электромобиль импорт қилди. Уларнинг кўпи Хитойдан келтирилган. 2021 йилнинг мос даврига нисбатан электромобиль импорти 5 баробарга ошди.

Дилмурод Парпиев ва Тохир Шарипов «Трастбанк»нинг қўшимча акцияларини сотиб олди
27 май 2022, 10:12

Дилмурод Парпиев ва Тохир Шарипов «Трастбанк»нинг қўшимча акцияларини сотиб олди

«Трастбанк» акциядорлари Дилмурод Парпиев ва Тохир Шарипов банкдаги улушларини оширди. Уларнинг ҳар бири 8,3% дан акцияларни сотиб олди. Битим 231,5 млрд сўмга баҳоланган. Тадбиркорлар бир қатор лойиҳалар, жумладан, Food City мажмуаси билан боғлиқ лойиҳаларнинг ҳамтаъсисчилари ҳисобланади.

Deichmann компанияси билан ҳамкорлик қилишга келишилди
27 май 2022, 09:00

Deichmann компанияси билан ҳамкорлик қилишга келишилди

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамда ИТСВ вакиллари Ўзбекистон Республикасининг Германия Федератив Республикасидаги элчихонаси кўмагида Эссен шаҳрида жойлашган Европадаги энг йирик поябзал ишлаб чиқарувчи Deichmann компанияси билан учрашув ўтказди.

«Бир марталик ёрдам автомат тарзда тўланади» — молия вазири ўринбосари
26 май 2022, 22:39

«Бир марталик ёрдам автомат тарзда тўланади» — молия вазири ўринбосари

Молия вазири ўринбосари Жамшид Абруев бир марталик моддий ёрдам кимларга ва қандай берилиши, нима учун тошкентликлар кўпроқ олиши ва пуллар қайси маблағлар ҳисобидан ажратилишини маълум қилди. «Тўловлар автомат равишда амалга оширилади. Ҳеч қандай ариза ёки мурожаат талаб қилинмайди», — деди у.

Ўзбекистон метан чиқиндисини камайтириш дастурини ишлаб чиқади
26 май 2022, 21:58

Ўзбекистон метан чиқиндисини камайтириш дастурини ишлаб чиқади

Ўзбекистон Метан бўйича глобал мажбурият дастурига қўшилди. ЕТТБ мамлакатга метан чиқиндиларини камайтириш бўйича миллий дастурини ишлаб чиқишига ёрдамлашади. Асосий эътибор энергетика, қаттиқ маиший чиқиндилар ва агробизнесга қаратилади.

Ҳокимларнинг иш ўрни яратиш бўйича режалари қониқарсиз — Шавкат Мирзиёев
26 май 2022, 17:49

Ҳокимларнинг иш ўрни яратиш бўйича режалари қониқарсиз — Шавкат Мирзиёев

Президент ҳокимларнинг иш ўринлари яратиш бўйича режалари қониқарсиз эканлигини танқид қилди. Вилоят ҳокимларига қўшимча 110 минг иш ўрни ташкил этиш, камида 1 млрд долларлик экспорт учун шароит яратиш вазифаси қўйилди. Бундан ташқари, ЭИЗлардаги лойиҳаларни экспертиза қилиш ваколати ҳамда саноат зоналарнинг маъмурий кенгашлари ваколати Инвестициялар вазирлигига ўтказилди. Зоналардаги ерлар энди ҳокимликлар томонидан эмас, балки дирекциялар томонидан аукционга қўйилади.

Жамшид Қўчқоров — камбағаллик қандай қилиб икки баравар қисқартирилиши ҳақида
26 май 2022, 12:29

Жамшид Қўчқоров — камбағаллик қандай қилиб икки баравар қисқартирилиши ҳақида

Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров Ўзбекистонда 2026 йилгача камбағалликни икки баравар қисқартириш чора-тадбирлари ҳақида гапирди. Энергия ресурслари нархларини эркинлаштириш ва самарасиз субсидияларни камайтириш билан бир вақтда давлат ресурсларини янада кўпроқ ижтимоий лойиҳаларга йўналтириш, хусусий секторни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш, давлат корхоналарини хусусийлаштиришни жадаллаштириш ва бошқалар кўзда тутилган.

Банклар махсус ҳисобварақларни ёпишни бошлайди
26 май 2022, 10:21

Банклар махсус ҳисобварақларни ёпишни бошлайди

15 июндан бошлаб хўжалик юритувчи субъектларнинг банкларда очилган махсус мақсадли ҳисобварақлари ёпилади. Ёпилгандан кейинги қолдиқ уларнинг асосий ёки иккиламчи ҳисобига ўтказилади.

C&А компанияси Ўзбекистон бозорига қайта кириб келишга тайёргарлик кўрмоқда
26 май 2022, 09:00

C&А компанияси Ўзбекистон бозорига қайта кириб келишга тайёргарлик кўрмоқда

Ўзбекистон Республикасининг Германия Федератив Республикасидаги Элчихонаси кўмагида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳобов Германиянинг Дюсельдорф шаҳрида Европанинг C&A компанияси вакиллари билан учрашди.

Ўзбекистон йил бошидан буён Хитойга табиий газ экспортини икки баравар оширди
25 май 2022, 18:30

Ўзбекистон йил бошидан буён Хитойга табиий газ экспортини икки баравар оширди

Январь-апрель ойларида Ўзбекистон Хитойга 132,8 млн долларлик табиий газ етказиб берди. Натижада мамлакат Хитойнинг газ импортёрлари орасида кучли бешликка кирди. Аввалроқ, расмийлар ёқилғи экспортин ички бозор ва қайта ишлаш фойдасига қисқартирилиши ҳақида маълум қилган эди.

Жаҳон банки гуруҳи Ўзбекистон билан янги ҳамкорлик дастурини қабул қилди
25 май 2022, 17:06

Жаҳон банки гуруҳи Ўзбекистон билан янги ҳамкорлик дастурини қабул қилди

Жаҳон банки гуруҳи 2022−2026 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон билан янги ҳамкорлик дастурини қабул қилди. У учта стратегик мақсадга қаратилган — хусусий секторда инклюзив бандликни ошириш, инсон капиталини ривожлантириш ва «яшил» иқтисодий ўсиш ҳисобига фаровонликни ошириш ва барқарор ривожланиш.

Қўқонда Yandex Go хизмати ишга туширилди
25 май 2022, 15:14

Қўқонда Yandex Go хизмати ишга туширилди

25 май куни Қўқон шаҳрида Yandex Go такси хизмати ишга тушди. Эндиликда ушбу хизмат Фарғона водийсининг барча йирик шаҳарларини қамраб олади.

Тошкент халқаро аэропортида пуллик «Fast Track» хизмати ишга туширилди
25 май 2022, 12:54

Тошкент халқаро аэропортида пуллик «Fast Track» хизмати ишга туширилди

Uzbekistan Airports Тошкент халқаро аэропортининг учиб кетиш терминалида янги «Fast Track» хизмати ишга туширилганини маълум қилди. 170 минг сўм эвазига рейсга рўйхатдан ўтиш, божхона ва паспорт назорати, шунингдек, парвоз олдидан текширувлардан навбатсиз ўтиш мумкин.

МБ нима учун банклар кредит беришни рад этаётганига изоҳ берди
24 май 2022, 22:09 2

МБ нима учун банклар кредит беришни рад этаётганига изоҳ берди

Фуқаролар Марказий банкка тижорат банклари «номаълум сабабларга кўра» кредит ажратмаётганидан шикоят қилишмоқда. Уларнинг сўзларига кўра, рад этиш вақтида банк ходимлари қарз олувчилар «қора рўйхат»га киритилганини маълум қилишмоқда. МБ гап мижознинг кредит тарихи ҳақида кетаётганини билдирди.

Ўзбекистонда иккинчи энг йирик қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди
24 май 2022, 15:47

Ўзбекистонда иккинчи энг йирик қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди

Самарқанд вилоятининг Нуробод туманида мамлакатдаги иккинчи энг йирик (100 МВт) қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди ва ягона тармоққа қувват узатишни бошлади. Бу билан йилига 78 млн куб метр табиий газ тежалади (мамлакат аҳоли хонадонларининг 10 кунлик истеъмоли) ва 80 мингдан ортиқ хонадон электр энергияси билан таъминланади.

UzAuto Motors 5 мингдан ортиқ машинани ўз вақтида етказиб бермагани учун пеня тўлайди
24 май 2022, 13:26

UzAuto Motors 5 мингдан ортиқ машинани ўз вақтида етказиб бермагани учун пеня тўлайди

UzAuto Motors компанияси 2021 йилда тузилган шартномаларга мувофиқ, 68 та дилерлик ташкилотлари орқали 5 мингдан ортиқ ҳолатда харидорларга машиналарни ўз вақтида етказиб бермагани аниқланди. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги кечиктирилган ҳар бир кун учун истеъмолчиларга пеня тўлатиш чоралари кўрилаётганини маълум қилди.

Россияликлар Ўзбекистонга бир томонлама авиачипталарни кўпроқ харид қилмоқда
24 май 2022, 12:04

Россияликлар Ўзбекистонга бир томонлама авиачипталарни кўпроқ харид қилмоқда

Россия-Украина можароси фонида россияликлар Ўзбекистон йўналишида бир томонлама авиачипталарни кўпроқ харид қилмоқда. Таҳлилчиларнинг маълумотига кўра, март-апрель ойларида консалтинг, молия ва IT-компаниялар вакиллари ортга қайтиш чипталарини нисбатан камроқ сотиб олган.

Қарши аэропорти реконструкция қилинади
23 май 2022, 17:34

Қарши аэропорти реконструкция қилинади

Қарши халқаро аэропортида реконструкция ишлари олиб борилмоқда: терминалнинг ўтказувчанлик қуввати икки бараварга оширилади, янги багаж тасмалари ҳамда электрон тарозилар ўрнатилади, йўловчилар учун қулайликлар яратилади.

Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи $100 млнга сотилди
23 май 2022, 15:37

Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи $100 млнга сотилди

Sanoat Energetika Guruhi (собиқ Jizzakh Petroleum) хорижий компанияси давлатдан Фарғона нефтни қайта ишлаш заводини 100 млн долларга сотиб олди. Компания шунингдек, 380 млн долларга заводни модернизация қилиш, ишлаб чиқариш қувватини ошириш ва бошқа мажбуриятларни ўз зиммасига олди. Битим тафсилотлари.

Доривор ўсимликларни етиштирувчиларга кредит ва солиқ имтиёзлари берилди
21 май 2022, 15:37

Доривор ўсимликларни етиштирувчиларга кредит ва солиқ имтиёзлари берилди

Президент фармони билан доривор ўсимликларни ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш билан шуғулланувчи оилавий тадбиркорлар ва кичик бизнес субъектлари учун солиқ ва кредит имтиёзлари берилди. Беш йилда 36 минг гектарда доривор ўсимликларнинг янги плантациялари яратилади. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган ускуналар эса 2025 йилгача божхона божидан озод қилинди, ҚҚСни кечиктириб тўлашга рухсат этилиб, ташиш харажатларининг 50 фоизгача қисми қопланиши белгиланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг