Ўзбекистонга 4 ойда 734 та электромобиль импорт қилинган, дея хабар бермоқда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати.

2022 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистон 7 та хорижий давлатдан қиймати 21,8 млн долларга тенг бўлган 734 та электромобиль импорт қилди. Электромобиллар импорти 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 594 тага ёки 5,2 баробарга ошган.

Ўзбекистонга импорт қилинган энг кўп (654) электромобиллар Хитойдан олиб келинган.

Мамлакатга электромашина импорт қилган далатлар:

  • Хитой — 654 та;
  • БАА — 40 та;
  • Германия — 17 та;
  • Гонконг — 10 та;
  • Литва — 6 та;
  • Эстония — 2 та;
  • Корея — 2 та.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда Ўзбекистонга қиймати 16,9 млн долларга тенг бўлган 809 та электромобиль импорт қилинган эди. 2020 йилда эса мамлакатга 2,9 млн доллар қийматга эга 131 та электромобиль олиб келинган.

Март ойида Молия вазирлиги мамлакат ичида электромобиль харид қилиш ва уларни вақтинча олиб кириш учун тўловларни бекор қилиш бўйича таклиф киритган эди.