25 майдан бошлаб Қўқон шаҳрида Yandex Go такси хизмати йўлга қўйилди, деб хабар берди Россия компанияси матбуот хизмати «Газета.uz»га. Бу компания томонидан хизмат кўрсатилаётган Ўзбекистонда саккизинчи шаҳардир.

«Энди ушбу хизмат Фарғона водийсининг барча йирик шаҳарларида ишлайди», — деди Yandex Go компаниясининг Марказий Осиё бозорларини ривожлантириш бўйича ижрочи директори Тамирлан Шапиев.

Yandex Go маҳаллий операторлар билан ҳамкорлик қилади. Хизмат учун тўловлар нақд пулда амалга оширилади.

Ўзбекистонда 2018 йил апрель ойида Yandex Go хизмати ишга туширилган. Ҳозирга келиб хизмат Тошкент, Фарғона, Марғилон, Наманган, Андижон, Самарқанд ва Бухоро шаҳарларида фаолият олиб боради.