Иқтисодиёт

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари кетма-кет тўртинчи ой камаймоқда
16 декабр 2020, 11:31

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари кетма-кет тўртинчи ой камаймоқда

Вакцина ҳақидаги янгиликлардан сўнг олтин нархи арзонлашни бошлаган. Бу эса Ўзбекистон олтин-валюта захираларига ҳам ўз таъсирини ўтказган. Ўзбекистоннинг расмий захира активлари 32,9 млрд долларни ташкил қилмоқда.

Chevrolet Tracker’нинг биринчи партияси Ўзбекистонга юборилди
15 декабр 2020, 21:49

Chevrolet Tracker’нинг биринчи партияси Ўзбекистонга юборилди

Янги Chevrolet Tracker’нинг биринчи партияси Ўзбекистонга жўнатилди. Янги кроссовер 2019 йилда тақдим этилган бўлиб, шу вақтга қадар фақат Хитой ва Бразилияда сотилаётган эди.

Почта бўлимларида банк ва давлат хизматлари кўрсатилиши йўлга қўйилади
15 декабр 2020, 13:03

Почта бўлимларида банк ва давлат хизматлари кўрсатилиши йўлга қўйилади

Почта бўлимларида аҳолидан тўловларни қабул қилиш кенгайтирилиб, аутсорсинг асосида банк ва давлат хизматларини тақдим этиш йўлга қўйилади.

Хоразм ва Қорақалпоғистонни боғлайдиган авто ва темир йўл кўприги қурилади
14 декабр 2020, 16:13

Хоразм ва Қорақалпоғистонни боғлайдиган авто ва темир йўл кўприги қурилади

Амударё бўйлаб Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистонни боғлайдиган деярли 413 м узунликдаги автомобиль ва темир йўл кўприги қурилади. Шунингдек, Шовот туманидан Кораузоқ туманигача 79 километрлик темир йўл қурилади. Қурилишни январь ойида бошлаш режалаштирилган.

Долларнинг расмий курси кўтарилишда давом этмоқда
14 декабр 2020, 11:53

Долларнинг расмий курси кўтарилишда давом этмоқда

Долларнинг расмий курси 20 сўмга кўтарилди ва жами 10 463 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, рубль ва евро курслари ҳам бироз ошди.

Ўзбекистон давлат ташқи қарзи йил бошига нисбатан 18% га ошган
11 декабр 2020, 15:17

Ўзбекистон давлат ташқи қарзи йил бошига нисбатан 18% га ошган

Молия вазирлигининг маълум қилишича, Ўзбекистон давлат ташқи қарзи 2,8 млрд долларга ёки йил бошига нисбатан 18 фоизга ошиб, 1 октябрь ҳолатига 18,5 млрд долларга ёки ЯИМга нисбатан 32,8 фоизга етган. Давлат ички қарзи эса дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 23,6 трлн сўмни (2,3 млрд доллар) ёки ЯИМга нисбатан 4 фоизни ташкил этди.

Франция компанияси билан биргаликда 8 та астрологистика маркази ташкил этилади
11 декабр 2020, 13:26

Франция компанияси билан биргаликда 8 та астрологистика маркази ташкил этилади

Франциянинг Rungis Semmaris компанияси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига маҳсулотларнинг улгуржи савдоси бўйича Ўзбекистонда саккизта йирик агрологик марказлар тармоғини яратиш ва бошқаришни йўлга қўйишда ёрдам беради. Улар мамлакатнинг йирик шаҳарлари атрофида қурилади. Марказлар орасида энг ихчамининг майдони 10 гектарни ташкил қилади.

«Ўзэлтехсаноат» «Фотон»нинг давлат акциялари пакетини Россия инвесторларига таклиф қилди
11 декабр 2020, 11:27 2

«Ўзэлтехсаноат» «Фотон»нинг давлат акциялари пакетини Россия инвесторларига таклиф қилди

«Ўзэлтехсаноат» уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари Мансур Ҳошимов россиялик инвесторларга «Фотон»нинг 85,15 фоиз акциялар пакетини таклиф қилди. Шунингдек, у Ўзбекистонда электроника ва электротехника соҳасида ривожланиш стратегиясини биргаликда ишлаб чиқиш, телеком-ускуналар, маиший ва саноат роботларини яратишни йўлга қўйиш бўйича янги ишлаб чиқаришларни ташкил этиш таклифини илгари сурди.

ОТБ ривожланаётган мамлакатлар иқтисодиётининг ўсиш прогнозини яхшилади
10 декабр 2020, 17:34

ОТБ ривожланаётган мамлакатлар иқтисодиётининг ўсиш прогнозини яхшилади

Осиё тараққиёт банки бу йил минтақадаги ривожланаётган мамлакатлар учун иқтисодий ўсиш прогнозларини -0,7% дан -0,4% гача яхшилади. Марказий Осиё ЯИМининг прогнози 2020 йилда 2,1% даражасида сақланиб қолинади.

Россия Қашқадарёдан помидор ва қалампир олиб киришга таъқиқ қўйди
9 декабр 2020, 15:00

Россия Қашқадарёдан помидор ва қалампир олиб киришга таъқиқ қўйди

Россельхознадзор Қашқадарё ва Навоий вилоятларидан помидор ва қалампир олиб киришни таъқиқлади. Бунга сабаб маҳсулотларда уруғли жигарранг буришган вирус аниқланганлиги айтилмоқда. Бундан ташқари, Россия Озарбайжон, Туркиянинг Анталья ва Измир провинциялари ҳамда Арманистоннинг Армавир вилоятидан помидор олиб киришни таъқиқлаган.

Ўзбекистон ва Қирғизистон 50 млн долларлик капиталга эга инвестицион жамғарма тузади
9 декабр 2020, 13:59

Ўзбекистон ва Қирғизистон 50 млн долларлик капиталга эга инвестицион жамғарма тузади

Фарғона шаҳрида бўлиб ўтган Қирғизистон ва Ўзбекистон вакиллари ўртасидаги учрашувда томонлар устав капитали 50 млн долларга тенг бўлган қирғиз-ўзбек инвестицион жамғармасини ташкил қилишга келишиб олишди.

Россия Фарғона вилоятидан барча ўсимлик маҳсулотларини олиб киришни тақиқлади
8 декабр 2020, 09:46 1

Россия Фарғона вилоятидан барча ўсимлик маҳсулотларини олиб киришни тақиқлади

Россиянинг ветеринария ва фитосанитария назорати бўйича федерал хизмати қуритилган ўрик партиясида капр қўнғизи топилгани сабабли Фарғона вилоятидан барча ўсимлик маҳсулотларини олиб киришни тақиқлади. Аввалроқ «Ўздавкарантин» томонлар чекловлар қўймаслик тўғрисида келишиб олганини маълум қилган эди.

«Монополияни тўхтатишнинг ягона йўли — автомобиллар учун божхона тўловини пасайтириш» — Бобир Каримов
7 декабр 2020, 17:59

«Монополияни тўхтатишнинг ягона йўли — автомобиллар учун божхона тўловини пасайтириш» — Бобир Каримов

Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиснинг биринчи ўринбосари Бобир Каримов кириб келаётган автомобиллар учун божхона тўловини пасайтиришни UzAuto Motors монополиясига қарши курашишнинг ягона йўли деб атади. Шунингдек, қўмита ўз ҳисоб-китобларига шубҳа қилмасликларини таъкидлади.

S&P Ўзбекистон рейтинг прогнозини салбий деб баҳолади
7 декабр 2020, 13:52

S&P Ўзбекистон рейтинг прогнозини салбий деб баҳолади

S&P Ўзбекистон рейтинг прогнозини «BB-» — салбий деб баҳолади. Ушбу прогноз ташқи қарзлар тез суръатларда ўсиши мумкинлигини англатади. Шундай бўлса-да, агентликнинг таъкидлашича, мамлакатнинг ташқи иқтисодий мавқеи нисбатан кучли бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон Очиқ маълумотлар рейтингида 125 позицияга юқорилади
7 декабр 2020, 13:37

Ўзбекистон Очиқ маълумотлар рейтингида 125 позицияга юқорилади

Ўзбекистон Open Data Inventory (ODIN) — Очиқ маълумотлар рейтингида 125 позицияга юқорилади ва Марказий Осиёда 1-ўринни эгаллади.

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди
7 декабр 2020, 11:50

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди

Долларнинг расмий курси 15 сўмга кўтарилди ва жами 10 443 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, рубль ва евро курслари ҳам бироз қимматлади.

Ўзбекистон Россияга коронавирусга қарши вакцинани биргаликда ишлаб чиқаришни таклиф қилди
7 декабр 2020, 11:48

Ўзбекистон Россияга коронавирусга қарши вакцинани биргаликда ишлаб чиқаришни таклиф қилди

Ўзбекистон фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлиги Tashkent Pharma Park ҳудудида коронавирусга қарши Россия вакциналарини ишлаб чиқаришни таклиф қилди.

Тошкент металлургия заводи 8 йилдан сўнг ўзини қоплаши кутилмоқда
4 декабр 2020, 18:36

Тошкент металлургия заводи 8 йилдан сўнг ўзини қоплаши кутилмоқда

Рух ва полимер қопламали металл листлар ишлаб чиқарадиган Тошкент металлургия заводи ишга туширилди. Лойиҳанинг умумий қиймати 420 млн долларни ташкил этиб, йилига 750 минг тоннагача металл ишлаб чиқариш имкониятига эга. Ўзини қоплаш муддати тахминан 8,6 йил.

Ўзбeкистонда камбағаллик чeгарасини қандай ҳисоблаш мумкин? ЖБ иқтисодчиси Уилям Зейтц билан интeрвю
2 декабр 2020, 17:15 2

Ўзбeкистонда камбағаллик чeгарасини қандай ҳисоблаш мумкин? ЖБ иқтисодчиси Уилям Зейтц билан интeрвю

Бир кишига кунига 5600 сўм миқдорида бўлган камбағаллик чeгараси қандай бeлгиланган ва нeга бу ҳисоб-китоб мукаммал эмас? Ўзбeкистонда камбағаллик мeзонларини ишлаб чиқишда қандай омилларни ҳисобга олиш кeрак? Бу ҳақда Жаҳон банки иқтисодчиси Уилям Зейтц билан суҳбатда ўқинг.

2021 йилдан мол-мулк солиғи кадастр қиймати асосида ҳисобланади
2 декабр 2020, 16:41

2021 йилдан мол-мулк солиғи кадастр қиймати асосида ҳисобланади

2021 йил январдан мол-мулк ва ер солиқларини кадастр қиймати асосида ҳисоблаш тизими босқичма-босқич жорий этилади. Биринчи босқичда мазкур тизим квартира, якка тартибдаги уй-жой ва дала-ҳовлилар учун қўлланилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг