Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилди. Ушбу алмашинув курслари 8 декабрдан кучга киради:

  • 1 АҚШ доллари 15,69 сўмга кўтарилиб, 10 443,07 сўмни ташкил этмоқда;
  • 1 Евро 183,77 сўмга кўтарилди ва 12 657,00 сўм деб баҳоланди;
  • 1 Рубль 3,57 сўмга қимматлади ва 141,05 сўмга тенг бўлди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта ҳам доллар курси 12 сўмга қимматлаб, жами 10 427 сўмни ташкил қилганди.