Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилди. Ушбу алмашинув курслари 15 декабрдан кучга киради:

  • 1 АҚШ доллари 20,05 сўмга кўтарилиб, 10 463,12 сўмни ташкил этмоқда;
  • 1 Евро 14,88 сўмга кўтарилди ва 12 671,88 сўм деб баҳоланди;
  • 1 Рубль 2,40 сўмга қимматлади ва 143,45 сўмга тенг бўлди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта ҳам доллар курси 15 сўмга қимматлаб, жами 10 443 сўмни ташкил қилганди.