S&P халқаро рейтинг агентлигининг ҳисоботига кўра, Ўзбекистон суверен кредит рейтинги «BB-» (рейтинг прогнози: «салбий») даражасида сақланиб қолинган.

Ушбу прогноз ҳукуматнинг ташқи қарзи тез суръатларда ўсишда давом этиши мумкинлигини акс эттиради.

S&P прогнозига кўра, келгусида қуйидаги сабаблар рейтингларнинг янада ёмонлашишига олиб келиши мумкин:

  • ўрта муддатларда иқтисодий ўсиш ва тўлов балансининг жорий ҳисоби тушумларининг ортиши натижасида ташқи қарз, жумладан, давлат қарзи ўсиш суръати секинлашса;
  • Ўзбекистоннинг глобал иқтисодиётга интеграциялашуви ва давлат корхоналари ислоҳоти иқтисодиёт ўсиш салоҳиятининг ва давлат корхоналари молиявий аҳволи яхшиланишига олиб келса;
  • бюджет тушумларининг базаси ва экспорт таркиби диверсификация қилинса.

Агентликнинг таъкидлашича, мамлакатнинг ташқи иқтисодий мавқеи рейтинглардаги таққосланиши мумкин бўлган мамлакатларга нисбатан етарлича кучли бўлиб қолмоқда. Ҳукуматнинг соф қарзи пастлигича қолмоқда ва рейтинглар даражасини сақлаб турибди.

Шунингдек, ҳисоботда ҳукумат ислоҳотларни амалга ошириш ва вазифаларни бажариш борасида муваффақиятга эришгани, аммо ривожланишни паст даражадан бошлашга мажбур бўлганлиги айтилган.