Ўзбекистон Open Data Inventory (ODIN) — Очиқ маълумотлар рейтингида 63 балл йиғиб, жаҳон бўйича 44-ўринни, Марказий Осиёда эса 1-ўринни эгаллади.

Очиқ маълумотлар рейтингида Ўзбекистон Осиё давлатлари орасида энг катта ўсиш кузатилган мамлакат бўлди.

Мамлакат ушбу кўрсаткич бўйича биратўла 125 позицияга юқорилаган бўлиб, дунё миқёсида Ўзбекистон билан бир хил даражадаги ўсиш фақат Сент-Люсия орол-мамлакатида кузатилган.


Open Data Watch — очиқ маълумотлар ва расмий статистика ўртасида фаолият олиб борувчи халқаро нотижорат ташкилот ҳисобланади.

The Open Data Inventory (ODIN) расмий статистика камчиликларини аниқлаш, очиқ маълумотлар сиёсатини илгари суриш, миллий статистика органлари (МСО) билан маълумотлардан фойдаланувчилар ўртасида мулоқотни яхшилаш ва рағбатлантиришга қаратилган қамров ва очиқликни баҳолайди. Шунингдек, рейтинг мамлакатнинг статистик таклифлари қанчалик тўлиқлигини ва улардаги маълумотлар халқаро очиқлик стандартига мос келишинига қараб, маълум мезонлар асосида тузилади.