Россия ветеринария ва фитосанитария назорати бўйича федерал хизмати хабарига кўра, 11 декабрдан Қашқадарё вилоятидан олиб келинадиган помидор ва қалампирга таъқиқ киритилади.

Таъқиқ сабаби этиб OOO «SUNNY LAND EXPORT» корхонаси (Қашқадарё вилояти) томонидан Россияга олиб кирилган помидорларда уруғли жигарранг буришган вируси (ToBRFV Tomato brown rugose fruit virus) аниқланганлиги кўрсатилган.

Россельхознадзор 26 ноябрь куни Фарғона вилояти ва 4 декабрь куни Навоий вилоятидан Россияга олиб келинадиган помидор ва қалампирларга ҳам тақиқ қўйган эди.

Бундан ташқари, федерал хизмат 14 декабрдан Арманистоннинг Армавир вилоятидан помидор ва қалампир ҳамда 10 декабрдан Озарбайжондан помидор ва олмаларни импорт қилишни тақиқламоқда.

Шунингдек, Россельхознадзор 11 декарбдан Туркиянинг Анталья ва Измир провинцияларидан помидор ва қалампир импортини ҳам тақиқлади.