Осиё тараққиёт банки (ОТБ) бу йил ривожланаётган Осиёда иқтисодий ўсиш бўйича прогнозларини -0,7% дан -0,4% гача яхшилади. Бу борадаги маълумотлар банкнинг янги ҳисоботида келтирилган (PDF).

Мутахассислар 2021 йилда 6,8 фоиз ўсиш кузатилишини прогноз қилишда давом этишаётган бўлишса-да, минтақа ичида ривожланиш истиқболлари турлича бўлишини, яъни Шарқий Осиёда иқтисодиёт ўсиши ва бошқа субминтақаларда эса пасайиш кузатилиши кутилаётганини таъкидлашмоқда.

Марказий Осиё ЯИМининг прогнози 2020 йилда 2,1% даражасида сақланиб қолинган, аммо 2021 йил прогнози нисбатан бир оз — 3,9% дан 3,8% гача пасайган. Минтақа мамлакатларидаги инфляция даражаси, экспертлар кутганидек, 2020 йилда 8,3% дан 7,8% гача ва 2021 йилда 6,6% дан 6,5% гача камаяди.

«Осиёдаги ривожланаётган мамлакатларнинг истиқболлари яхшиланмоқда. Хусусан, минтақанинг икки йирик иқтисодиёти бўлган ХХР ва Ҳиндистон учун ўсиш прогнозлари кўтарилди. Узоқ муддатга чўзилаётган пандемия ҳамон асосий хавф бўлиб қолмоқда, аммо вакциналар бўйича кузатилаётган сўнгги ўзгаришлар унинг таъсирини юмшатиши кутилмоқда. Ривожланаётган мамлакатларга вакциналарни хавфсиз, самарали ва ўз вақтида етказиб бериш минтақадаги иқтисодий тикланиш ва ўсишни қўллаб-қувватлаш учун жуда муҳимдир», — таъкидлади банкнинг бош иқтисодчиси Ясуюки Савада.