Европа дипломатияси раҳбари Жозеп Боррель Марказий Осиё-Европа Иттифоқи Инвесторлар форумида «ўтмишдаги қарамликни енгиб ўтиш ҳамда энергия ва таъминот занжирларида муқобил вариантларни топиш учун» минтақалар ўртасидаги амалий алоқаларга кўпроқ сармоя киритиш кераклигини айтди.
Тошкентда янги квартиралар нархи 1 кв. метрга 25 млн сўмга етди ва кадастри йўқ уйга ипотека берилмайди, — деди Шавкат Мирзиёев. Президент Ипотекани қўллаб-қувватлаш жамғармасини ташкил этиш ва аҳолининг уй-жой қурилишида улушдор сифатида иштирокини тартибга солиш бўйича топшириқ берди.
Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) Ўзбекистонда чорвачиликни ривожлантириш лойиҳаси учун 200 млн доллар ажратади. Унинг 40 млн доллари терини қайта ишлаш ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўналишда фаолият юритмоқчи бўлган тадбиркорларга имтиёзли кредит шаклида берилади.
Европа инвестиция банки Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистондаги транспорт лойиҳаларини 1,5 млрд еврога молиялаштиради.
Европа ва халқаро молия институтлари Евроиттифоқ ва Марказий Осиё ўртасидаги барқарор транспорт алоқалари учун 10 млрд евро ажратади. Инвестициялар Транскаспий транспорт йўлагини ривожлантиришга йўналтирилади, шунда юклар у орқали 15 кун ичида ўтишига эришилади.
Президент қурилиш лойиҳаси, тендер, объектни қабул қилишда коррупция учраб тургани, айрим қурувчи тадбиркорлар яширин ишлашга мажбур бўлаётганини айтди. Энди қурилиш ишларида «ресурс усули»дан воз кечилиб, «ҳажм усули»га ўтилади. Унда пудратчидан якуний натижа сўралади.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги «Ташаббусли бюджет»нинг 2024 йилги илк мавсуми 1 февралдан бошланишини эълон қилди. Бу мавсум учун 3 трлн сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилади.
2023 йилда Ўзбекистон экспорт қилганидан кўра кўпроқ газ импортини амалга оширди. Етказиб бериш орасидаги фарқ 165 млн доллардан ошди. «Газета.uz» мамлакат ичида улкан газ захиралари бўлишига қарамай, бу ҳолат юзага келишига сабаб бўлган омилларни ўрганишга ҳаракат қилди.
Давлат солиқ қўмитасининг Soliq мобил иловаси маълумотлар марказида юклама ортиб кетгани сабабли узилишлар билан ишламоқда. Қўмитанинг «Газета.uz»га маълум қилишича, сўнгги пайтларда рўйхатдан ўтказилаётган чеклар сони кўпайиб, амалдаги сервернинг қуввати етмай қолишни бошлаган.
Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов регулятор томонидан жаримага тортилаётган банклар номи нега очиқланмаётганини изоҳлади. «Аҳолида нотўғри тушунча шаклланмаслиги учун банкнинг ички фаолияти билан боғлиқ ҳолатларда чора кўрилган банклар номини эълон қилмасликка қарор қилдик», — деди у.
ЕТТБ Ўзбекистон учун янги беш йиллик стратегияни тасдиқлади. Ундаги асосий устуворликларга декарбонизация, сувни тежаш ва қайта тикланадиган энергия манбаларини қўллаб-қувватлаш, хусусий секторни ривожлантириш, иқтисодий бошқарув ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш киради.
Президент SANY компаниясининг Қорақалпоғистонда шамол электр станцияси қуриш бўйича режаларини қўллаб-қувватлади. Шунингдек, у CSG раҳбарияти билан энергетик хавфсизликни таъминлаш ва энергия тармоқларида йўқотишларни камайтириш стандартларини жорий этиш масалаларини муҳокама қилди.
Шавкат Мирзиёев ва BYD компанияси президенти Ван Чуаньфу Жиззах вилоятида йилига 50 минг дона гибрид ва электр автомобилларни йиғиш бўйича лойиҳани ишга туширишга бағишланган маросимда иштирок этди. Компания Шавкат Мирзиёевга YANGWANG U8 автомобилини ҳадя қилди.
Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдиришга қарор қилди. Ўзбекистонда 2024 йилда умумий инфляция 8−9 фоиз, ЯИМнинг реал ўсиши 5,5−6 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда.
Шэньчжэнь шаҳридаги Инвестиция форумида Шавкат Мирзиёев Хитой билан ҳамкорликнинг устувор йўналиши сифатида хомашёни чуқур қайта ишлаш, қишлоқ хўжалигига илғор технологиялари жорий этиш ва ерларни қайта тиклаш бўйича лойиҳаларга маблағ жалб этишни санаб ўтди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 435 млн сўмлик тендерида қонун талаблари бузилганини аниқлади. Аввалроқ «Газета.uz» мазкур тендер бир корхона таъсисчилари иштирокида ўтказилгани ҳақида ёзганди.
Президент ҳокимларга иқтисодий зоналардаги ерлар тўлиқ ўзлаштирилмагунича уларнинг майдонини кенгайтиришни ман қилди. Ўтган йили Наманган ва Бухоро вилоятлари ҳокимлари саноат зоналарида бўш ерлар кўп бўлишига қарамай, кенгайтирган. Аукциондаги савдоларда 59 фоизга яқин ер номинал қийматда сотилган.
Жанубий Кореянинг Korean Air авиакомпанияси 1 мартдан Сеул — Тошкент — Сеул йўналиши бўйича рейсларни тўхтатади. Парвозлар 2008 йилда бошланганди. Компания ваколатхонасининг хабар беришича, бунга йўловчилар оқимининг камлиги сабаб бўлган.
Шавкат Мирзиёев ва Хитой Экспорт-импорт банки раиси ўртасидаги учрашувда банкнинг Тошкент шаҳрида минтақавий офис очиш ва бошқа режалари кўриб чиқилди. Бу банк Ўзбекистонга қарз берган энг йирик кредиторлардан бири ҳисобланади.
Ўзбек-қирғиз қўшма автомобиль заводини ишга тушириш яна ортга сурилди. Қирғизистон иқтисодиёт ва савдо вазирининг сўзларига кўра, бунга об-ҳаво шароити сабаб бўлмоқда. Ишга туширишнинг янги муддати 2024 йилнинг биринчи ярми бўлиши мумкин.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг